Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерия ҳам ЖЧ-2018 учун якуний таркибни эълон қилди: Идову ва Муса якуний қайдномада
Нигерия терма жамоаси Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 учун футболчиларнинг якуний қайдномасини эълон қилди, деб хабар беради Нигерия футбол федерацияси матбуот хизмати.
Футболчилар рўйхатига Россия футбол ихлосмандларига яхши таниш бўлган «Амкар» ҳимоячиси Брайн Идову ва ўтган мавсумда ижара ҳуқуқида ЦСКАда ўйнаган «Лестер» ҳужумчиси Аҳмед Муса ҳам киритилгани. Таркибнинг тўлик кўриниши қуйидагича.
Дарвозабонлар: Икечукву («Эньимба»), Узохо («Депортиво»), Акпейи («Чиппа Юнайтед»).
Ҳимояилар: Шеку («Бурсаспор»), Эбьюэхи («АДО Ден Ҳааг»), Эчижиле («Серкль Брюгге»), Идову («Амкар»), Авазьем («Нант»), Трост-Эконг («Бурсаспор»), Балогун («Майнц»), Омеруо («Қосимпошо»).
Яримҳимоячилар: Оби Микел («Тианжин Тэда»), Онази («Трабзонспор»), Ндиди («Лестер»), Этебо («Лас-Пальмас»), Огу («Ҳапоэль» Бээ рШева ), Жоэл Оби («Торино»).
Ҳужумчилар: Муса, Иҳеаначо (оба — «Лестер»), Игало («Чангчун Ятай»), Айуоби («Арсенал»), Мозес («Челси»), Нванкво («Кротоне»).
ЖЧ-2018 да Нигерия Аргентина, Хорватия ва Исландия билан битта гуруҳдан жой олган.
Мавзуга оид
08:44 / 03.01.2026
Нигерияда ЙТҲ: Энтони Жошуанинг ҳайдовчисига нисбатан иш қўзғатилди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
09:54 / 22.12.2025
Нигерияда жангарилар қўлидан яна 130 нафар мактаб ўқувчиси озод қилинди
09:37 / 08.12.2025