Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Минск ўртасидаги авиарейслар сони ҳафтасига тўрттагача оширилиши мумкин
Фото: Wikipedia
Минск ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиарейслар сони ҳафтасига тўрттагача оширилиши мумкин. Бу ҳақда Беларуснинг Ўзбекистондаги элчиси Леонид Маринич бугун журналистларга хабар берди, деб ёзмоқда БЕЛТА.
«Беларуснинг «Белавиа» ширкати яқин келажакда Тошкентга яна иккита қўшимча рейсларни йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу қачон аниқ юз беришини билмаймиз, бироқ музокаралар олиб бормоқдамиз», - деди Леонид Маринич.
Элчининг аниқлик киритишича, рейсни очиш муаммо эмас, асосийси - уни тўлдириш ва бундан иқтисодий самара олиш.
Беларусь ҳамда Ўзбекистон пойтахтлари ўртасида ҳозирча ҳафтада икки маротаба тўғридан-тўғри рейслар сешанба ва пайшанба кунлари амалга оширилмоқда. Улар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» томонидан йўлга қўйилган.
Мавзуга оид
10:57 / 08.01.2026
Париж ва Амстердамда қор сабаб юзлаб авиарейслар бекор қилинди
15:07 / 29.12.2025
Москвада дронлар сабаб 312 та авиарейс кечиктирилди ва бекор қилинди
13:27 / 14.10.2025
Тошкентдан Петербургга янги тўғридан тўғри авиарейс йўлга қўйилади
14:28 / 06.10.2025