Ўзбекистон | 15:14 / 07.09.2019
7847
1 дақиқада ўқилади

Олий ўқув юртлари битирувчиларнинг ишга жойлашиши тўғрисида ҳисобот беради

2019/2020 ўқув йили бошига олий таълим муассасаси статистика ҳисоботининг янги шакли тасдиқланди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
                    
«Кундузги таълим шаклидаги бакалавриат талабаларининг курслар, таълим йўналишлари бўйича тақсимоти» йиллик ҳисобот шаклининг 1-бўлимига тузатишлар киритилди. Қуйидагилар ҳам кўрсатилиши лозим:

• тўлов-контракт асосида ўқиган бакалавриат битирувчиларининг нечтаси эгаллаган билимлари ёки ўхшаш таълим йўналиши бўйича ишга жойлашганлиги, шунингдек бошқа фаолият соҳасига ишга жойлашганлар сони;
• грант асосида ўқиган ва ишга йўлланма олган бакалавриат талабаларининг нечтаси берилган йўлланма бўйича ишга жойлашганлиги.
 
Ҳужжат 4.09.2019 йилдан кучга кирди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид