Ҳудудлар кесимидаги рақамлар телеком хизматларида асосий улуш катта аҳоли ва бизнес фаоллиги юқори бўлган ҳудудларга тўғри келаётганини кўрсатади. Хусусан, Тошкент шаҳри телекоммуникация хизматлари ҳажми бўйича етакчи ҳудуд сифатида қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида телекоммуникация хизматлари ҳажми (2025 йил январ–ноябр):

  • Тошкент шаҳри — 9 486,3 млрд сўм;
  • Қорақалпоғистон Респ. — 845,7 млрд сўм;
  • Андижон вилояти — 1 306,9 млрд сўм;
  • Бухоро вилояти — 907,3 млрд сўм;
  • Жиззах вилояти — 530,3 млрд сўм;
  • Қашқадарё вилояти — 1 163,4 млрд сўм;
  • Навоий вилояти — 555,7 млрд сўм;
  • Наманган вилояти — 1 144,9 млрд сўм;
  • Самарқанд вилояти — 1 638,8 млрд сўм;
  • Сурхондарё вилояти — 913,5 млрд сўм;
  • Сирдарё вилояти — 419,4 млрд сўм;
  • Тошкент вилояти — 1 207,1 млрд сўм;
  • Фарғона вилояти — 1 636,9 млрд сўм;
  • Хоразм вилояти — 836,7 млрд сўм.

Қайд этилишича, ҳудудлар кесимидаги кўрсаткичлар телеком инфратузилмаси қамрови, аҳоли сони, хизматларга талаб ҳамда бизнес фаоллиги билан боғлиқ ҳолда шаклланади.