Мутахассислар таъкидлашича, савдо хизматлари соҳасидаги ўсиш ички бозор фаоллиги, аҳоли истеъмол талабининг ошиши ҳамда хизматлар тармоғининг ривожланиши билан боғлиқ.

Ҳудудлар кесимида савдо хизматлари ҳажми (2025 йил январ–ноябр):

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 5,1 трлн сўм;
  • Андижон вилояти — 8,9 трлн сўм;
  • Бухоро вилояти — 8 трлн сўм;
  • Жиззах вилояти — 5 трлн сўм;
  • Қашқадарё вилояти — 8,6 трлн сўм;
  • Навоий вилояти — 4,4 трлн сўм;
  • Наманган вилояти — 9 трлн сўм;
  • Самарқанд вилояти — 11,1 трлн сўм;
  • Сурхондарё вилояти — 7,8 трлн сўм;
  • Сирдарё вилояти — 2,1 трлн сўм;
  • Тошкент вилояти — 14,4 трлн сўм;
  • Фарғона вилояти — 12 трлн сўм;
  • Хоразм вилояти — 4,4 трлн сўм;
  • Тошкент шаҳри — 58 трлн сўм.

Қайд этилишича, энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу эса пойтахтда савдо инфратузилмаси, хизматлар кўлами ва истеъмол бозорининг фаол ривожланаётганини кўрсатади.