Ўзбекистон | 13:09 / 12.08.2021
14473
1 дақиқада ўқилади

Хива туманига янги ҳоким тайинланди

Хоразм вилоятининг Хива туманида ҳоким ўзгарди. Бу ҳақда Хоразм вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.

Бугун, 12 август халқ депутатлари Хива туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Хива тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Озод Матёқубов эгаллаб турган вазифасидан озод қилинди

Сессияда вилоят ҳокими Ф.Эрманов сўзга чиқиб туманни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичларини таҳлил қилди, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф қилиш бўйича олиб борилаётган ишларни танқидий баҳолади. 
 
Вилоят раҳбари Хива тумани ҳокими лавозимига вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Ҳурмат Матрасулов номзодини тавсия этди. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Ҳ.Матрасулов Хива тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди. 

Бундан олдинроқ Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида, Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида ҳамда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида ҳокимлар алмашгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид