Иқтисодиёт | 15:50 / 12.12.2016
27764
1 дақиқада ўқилади

АҚШ доллари сўнгги бир йилда рублга нисбатан янги минимумни қайд этди

Фото: Fotolia

Москва биржаси савдоларида АҚШ долларининг Россия рублига нисбатан курси 61 рублдан пастга тушди. Бу ҳолат 2015 йил 16 октябридан буён илк маротаба қайд этилмоқда. Москва банклараро валюта биржаси савдолари шундан далолат бермоқда. 

Шундай қилиб, Москва вақти билан соат 12:15 да бир доллар 38 копеекка арзонлашиб, 60.95 рублни ташкил этди. Евро курси 40 тийинга пасайган ва бир евро 64,55 рублни ташкил этган.

Тайёрлаган:  Толиб Раҳматов

Мавзуга оид