«Ҳукмдор Усмон» сериали намойиши тикланмади. MY5 телеканали вакили бунга АОКАнинг хати сабаб бўлганини айтмоқда
MY5 телеканалида намойиши узоқ давом этмаган «Ҳукмдор Усмон» сериали АОКА ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Дилшод Эшнаевнинг талаби билан эфирдан олинган бўлиши мумкин. Аввалроқ Azon.uz сайти таҳририяти Дилшод Эшнаевдан босим бўлгани ҳақида маълум қилганди.
«Ҳукмдор Усмон» сериали Ўзбекистонда намойиш этила бошлаганидан 2 ҳафта ўтиб, 2020 йил декабрида эфирдан олинган эди.
Kun.uz манбасига кўра, эфир тўхтатилишига Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Дилшод Эшнаев ва АОКАнинг хатлари сабаб бўлган.
Сериал 2020 йил 30 ноябрь куни «Mening yurtim» телеканали орқали эфирга узатила бошлаганди. Орадан икки ҳафта ўтиб, 16 декабр куни намойиш тўхтатиб қўйилди. Эфирнинг ушбу вақтида кетган бошқа бир сериал давомида бу ҳолат «техник носозлик» деган титр билан изоҳланди.
Орадан 2 ой вақт ўтган бўлса-да, бу «техник носозлик» бартараф этилмади, яъни «Ҳукмдор Усмон» эфирга қайтарилмади.
«Mening yurtim» телеканали директори Нозим Қодиров Kun.uz билан суҳбатда сериал намойиши нега тўхтатилганига изоҳ бера олмаслигини билдирди. Аммо у телеканал сериални намойишга тайёрлаш учун анчагина харажат қилганини таъкидлади.
«Сериални уни суратга олган продюсерлик компаниясидан қонуний шартнома асосида сотиб олгандик. Унга тўланадиган пул, таржима, монтаж ва бошқа ишлар учун жами 3 млрд сўмдан ортиқроқ маблағимиз кетди», – деди MY5 телеканали директори.
Телеканалнинг шахсини очиқламаслик шарти билан Kun.uz'га гапирган бошқа бир вакилига кўра, телесериал намойиши Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Дилшод Эшнаевнинг бевосита аралашуви билан тўхтатилган.
«Техник носозлик дейишди. Аслида бу қандай носозлик эканини айтолмайдиган қилиб қўйишган.
Телесериални тўхтатиш бўйича телеканалга расмий хат АОКАдан юборилган. Унга эса Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Дилшод Эшнаевнинг сериални тўхтатиш бўйича АОКАга юборган хати асос бўлгани кўрсатилган.
Бошлиқ (директор Нозим Қодиров назарда тутилмоқда – таҳр) АОКАга сериал диний мазмунда эмаслиги, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан кўрсатилган диний материаллар сериалда кўрсатилмагани ҳақида жавоб хати юборган.
Унда шунингдек, сериалнинг фалсафаси, воқеалар ривожи диний тарғибот мақсадида бўлмагани, диннинг арконлари кўрсатилмагани, фақатгина тарихий, мухлисларга қизиқарли сериал эканини ҳам ёзган.
Хуллас, телесериал намойиши тўхтатилишида ОАВнинг ҳимоячиси бўлиши керак бўлган АОКАнинг ҳам қўли бор. Ишхонада ҳамма асабий юрибди. Ахир шунча пул, катта жамоанинг шунча меҳнати сарф бўлган. Сериал тарбиясиз бир фильм бўлганида бошқа гап эди», – деди Kun.uz гаплашган телеканал мутасаддиларидан бири.
Манбага кўра, MY5 телеканалининг хатига расмийлардан жавоб бўлмаган, сериал эса тўхтатилган.
Таъкидлаш лозим, ҳукумат ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари, муқаддам ДХХ тизимида ишлаган Дилшод Эшнаев куни кеча ҳам жамоатчилик диққат-марказига тушганди.

Azon.uz сайти бош муҳаррири Абдулазиз Муборак таҳририятга Дилшод Эшнаевдан босим ва таҳдид бўлгани, сайтдаги икки мақолани ўчириш талаб этилганини маълум қилган эди.
Диний қўмита бош муҳаррирнинг сўзларини рад этди. Қўмита баёнотида Дилшод Эшнаев Azon.uz муассиси Мубашшир Аҳмадни ҳақорат қилгани масаласи очиқ қолдирилган.
Kun.uz'нинг Диний қўмита матбуот хизмати ва бевосита Дилшод Эшнаевнинг ўзи билан боғланишга уринишлари самарасиз бўлмоқда.
- Маълумот учун, турк киноижодкори – продюсер Меҳмет Бўздағ томонидан суратга олинган «Ҳукмдор Усмон» (Kurulush Osman) телесериалида Кичик Осиё, Болқон, Шарқий Европа, Шимолий Африка, қисман Кавказ ва Қримда ҳукмронлик қилган (1299–1920 йиллар) турк султонлари сулоласи – Усмонийлар империясининг пайдо бўлиши ҳақида ҳикоя қилинади.
- Филмда бир қатор ўзбек актёрлари – Акбархўжа Расулов, Маъруф Отажонов, Жамшид Саратов, Тоҳир Саидов ва Акмал Мирзо ҳам рол ижро этган.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Британиянинг Чагос архипелагини Маврикийга топшириш тўғрисидаги қарорини тасдиқлади
Жаҳон | 03:59
-
Исландияда ҳаракатга келган вулқон сабаб аҳоли эвакуация қилинмоқда
Жаҳон | 00:13
-
Австралияда сув тошқинлари оқибатида 100 мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди
Жаҳон | 23:24 / 01.04.2025
-
Хитойда биринчи марта операторларга учар таксилардан фойдаланишга рухсат берилди
Фан-техника | 23:16 / 01.04.2025
Мавзуга оид

10:41 / 05.03.2025
Коррупция муаммосини жамоатчиликка олиб чиқишда ОАВнинг ўрни ортмоқда — президент

21:07 / 23.02.2025
“Танқидлар оғриғини ичга ютавериб, хасталик орттирдим” – журналист Нозима Воҳидова билан суҳбат

13:47 / 27.01.2025
Абдураҳмон Ташанов ўзига босимлар бошланганини маълум қилди

13:30 / 24.01.2025