Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги барча темирйўл станциялари номи давлат тили қоидаларига мувофиқлаштирилади
Ҳукумат қарори билан, республика бўйлаб 320 та темирйўл объекти: вокзаллар, станциялар ва разъездлар номи давлат тили қоидаларига мувофиқлаштирилмоқда. Хусусан, энди Қўнғирот туманидаги вокзал номи ҳужжатларда “Кунград” эмас, “Қўнғирот”; Асака туманидаги темирйўл станцияси “Ассаке” эмас, “Асака”; Пастдарғомдаги станция “Джума” эмас, “Жума” деб аталади.
Фото: Kun.uz
“Ўзбекистон темир йўллари”га қарашли вокзаллар, станциялар, разъездлар номлари давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштирилмоқда. Бу ҳақда 17 октябр куни Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, Транспорт вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” 3 ой муддатда темир йўл вокзаллари, темир йўл станциялари ва темир йўл разъездларида ўрнатилган пешлавҳалар ва ахборот кўрсаткичларидаги ёзувларнинг давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек ёзувида ёзилишини таъминлаши лозим.
Номларнинг давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштирилиши муносабати билан тегишли ҳужжатлар ҳамда маълумотлар базаларига ўзгартиришлар киритилади.
Номи давлат тили қоидаларига мослаштириладиган объектлар рўйхатига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги жами 320 та вокзал, станция ва разъездлар киритилган.
Рўйхат:












Мавзуга оид
14:55 / 25.11.2025
Полшада темирйўл диверсиялари иши бўйича Украина фуқароси ушланди
14:10 / 18.11.2025
Ўзбекистонда сув объектларининг давлат тилидаги рўйхати тасдиқланди
16:58 / 13.11.2025
“Темирйўлни 5 йилда қуриб битказамиз” – Қирғизистон транспорт вазири
12:23 / 31.10.2025