Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги: кеча, бугун, эртага — Kun.uz мултфилм
Камбағалликни камайтириш, халқни бой қилиш учун Америка очиш шарт эмас. Экинзорларни эркин ва озод деҳқонларга беришнинг ўзи қишлоқларнинг гуркираб ривожланишига сабаб бўла олади.
Аввал деҳқонлар ўзлари билганича, талаб-таклифдан келиб чиқиб деҳқончилик қилаверишган:
– Қўшни, бу йил нима экамиз?
– Қовун қиммат бўлади-ёв, қовун экамиз!
Кимдир уларга “буни эк, уни қил, буни қил” дейишларини хаёлларига ҳам келтиришмаган.
Кейин қанақадир қизилбайроқлилар келиб, ҳаммасини остин-устин қиворишган. “Колхоз” деган нарсага ҳаммани тўплаб, “ер давлатники (яъни бизники), ердан олган ҳосил – ҳаммамизники” деб эълон қилишган.
Қишлоқ хўжалигида шахсий манфаатдорлик тушиб кетган.
Деҳқон ерни ЎЗИНИКИ деб билиб ишлатса, у ўша ерга ҒАМХЎРЛИК қилади, чунки узоқ келажакда ҳам еридан фойда олишни кўзлайди. Ва барча керакли тадбирларни амалга оширади.
Кейин нима бўлди? Ерлар “ҳамманики” бўлгани учун аёвсиз ишлатилди: кимёвий моддалар меъёрсиз – жуда кўп ишлатилди, ҳеч ким ернинг ғамини емади, натижада ерларнинг аҳволи ёмонлашди. Сув ҳисоби олинмагани боис Орол денгизининг суви камайиб кетди.
Кейин Ўзбекистон мустақил бўлди. Аммо ер барибир эгали бўлмади. Ерлар “фермерлар” деган кишиларга ижарага берилди, улар эгалик қилади ерга дейилди.
Аммо улар ҳам ҳақиқий эга бўлишмади. “Пахта ва буғдой экасан, маҳсулотни давлатга (яъни бизга) берасан”, дейишди уларга. Натижада ер ва унда ўсган маҳсулотга ЭГА бўлмаган фермерларнинг кўпи ерларни, табиийки, тўғри ишлатишмади. Баъзилари ерга берилиши керак бўлган ўғитларни сотишди, баъзилари хўжакўрсинга ишлаб, ҳосилдан бўшаган ерларни деҳқонларга иккинчи экинга сотиб ўтиришди. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас.
Фермер ерлари баъзи ҳокимлар учун мўмай даромад манбайи бўлди. Қандай қилиб?
Дейлик, бир одамга бир фермернинг ери ёқиб қолди – ўзига олмоқчи бўлди. Ҳокимнинг олдига бориб, шу ерни унга олиб беришини сўрайди. Албатта, мукофот эвазига. Ҳоким мукофотни олиш учун, ҳалиги фермерни “ёмон ишлаяпсан”га чиқаради. “Яхши ишлаяпман-ку” деса фойда бермайди – ҳокимнинг қўллари узуун чунки. Масалан сувчига “сув берма бунга” дейди, сувсиз бунинг ери дабдала бўлади ва... иш пишди! Ер анави одамга олиб берилади, мукофот эса чўнтакка тушади.
Кейин бу ер... яна бир одамга ёқиб қолади, ҳоким пулини олиб уни... унга олиб беради, кейин яна бир одамга бу ер ёқиб қолади ва... Бу манзара давом этаверди, этаверди. Ерларнинг ҳолати эса ёмонлашаверди, ёмонлашаверди, поралар – олинаверди, олинаверди. Эгасиз ерлар эскичасига суғорилгани боис, Орол денгизи қуриб бораверди, бораверди. Ва... деярли қуриб битди.
Ишлар шу ҳолда давом этаверса, Ўзбекистон ерлари янада ишдан чиқаверади.
Ерлар ўз эгасини топиши керак. Узунқўл ҳокимлар қишлоқ хўжалигига қўлини чўзолмаслиги керак. Қишлоқлар атрофидаги ерлар ўша қишлоқларда яшовчиларга тегишли бўлиши керак – улар орасида уста деҳқонлар кўпдан-кўп. Шунда қишлоқларда ишсизлик камаяди, келажакда эса қишлоқлар фаол иқтисодий масканларга айланади. Шунчаки деҳқонлар эмас, балки оёғида мустаҳкам турадиган бунёдкор синф бу ерда юзага келади.
Сценарий муаллифи ва режиссёр – Шокир Шарипов,
Рассом-аниматор – Жавлон Турдихўжаев.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саида Мирзиёева Туркманистондаги халқаро конференцияда иштирок этди
Ўзбекистон | 00:41
-
Трамп фирибгарлик учун қамалган Nikola Motor асосчисини афв қилди
Жаҳон | 23:56 / 29.03.2025
-
Шавкат Мирзиёев Мьянмадаги ҳалокатли зилзила юзасидан ҳамдардлик билдирди
Жаҳон | 23:38 / 29.03.2025
-
Пентагон 75 мингдан ортиқ ходимни ишдан бўшатишга тайёрланмоқда
Жаҳон | 22:55 / 29.03.2025
Мавзуга оид

09:30 / 18.03.2025
Юқори рейтингдаги фермерларга ер солиғи 3 баробар камайтирилиши мумкин

14:29 / 10.03.2025
“Чигит экиш муддатини мажбуран белгилаб бериш нотўғри” — мутахассислар

17:10 / 04.03.2025
“Толибон”нинг Қўштепа канали. Бунинг Ўзбекистонга таъсири қандай бўлади?

20:26 / 03.03.2025