Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой маданий инқилобида пропаганда баннерлари қандай рол ўйнаган? (фотожамланма)
Ўтган асрнинг 60-70 йилларида Хитойда рўй берган йирик маданий инқилоб даврида ўзгаришларни амалга ошириш учун турли постерлардан пропаганда воситаси сифатида унумли фойдаланилган.
Маданий инқилоб нима ўзи?
1966 йил 16 майда Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитаси етакчиси Мао Цзедун ғоялари акс этган мурожаатни эълон қилди. Айни шу пайтдан бошлаб Хитойда йирик пролетар маданий инқилоб бошланган деб ҳисобланади. Ва у то Мао Цзедун 1976 йил 9 сентябрда вафот этгунига қадар давом этади. Маданий инқилоб 10 йил давом этган бўлса-да, унинг асосий хунрезликлари дастлабки бир неча йил ичида содир бўлади.
Инқилобдан мақсад коммунистик инқилоб руҳини янгилаш, капиталистик қарашга эга ва Маодан фарқли равишда иқтисодий тикланиш йўлини танлаганлардан мамлакатни тозалашдан иборат эди.
Дастлаб, Мао Цзедун таълим ташкилотларига эътибор қаратади ва ўзига садоқатли шаҳар ёшларидан иборат Қизил гвардия ташкил қилади. Улар етарлича инқилобий бўлмаганларни, буржуача қарашга эга бўлмаганларни йўқ қилиш билан шуғулланган. Қизил гвардиянинг хатти-ҳаракатлари қаттиқ назорат қилинмаган, оқибатда гвардиячилар анархия ва террорга олиб борадиган ишларни қилишади: анъаналарга содиқлар, интеллектуаллар, зиёлилар шубҳали шахслар сифатида топилиб, таъқибга учрайди, қатл қилинади. Революциянинг шафқатсизликлари анча давом этган бўлса-да, Қизил гвардия амалдорлар томонидан эртароқ жиловлаб олинади.
Инқилоб 1976 йил кузида Мао Цзедун вафоти ва «Тўртлик тўдаси» вафотидан кейин тугади. Йирик пролетар маданий инқилоб Хитойда кўплаб одамлар (тарихчиларга кўра, 500 мингдан 2 млнгача бўлиши мумкин) вафот этишига, миллионлаб одамлар яшаш жойини ўзгартиришига сабаб бўлади, мамлакат иқтисодиётини издан чиқаради. Лекин мақсад қилинганидек, коммунизмни мустаҳкамлашга эришилмайди.
Постерларда акс этган ғоялар
Инқилоб даврида ғояларни постерлар орқали сингдиришга алоҳида аҳамият қаратилган ва улардан фаол фойдаланилган. Постерлар турли шиорлар билан оммага намойиш қилинган.
Мавзуга оид
18:28 / 01.04.2026
Хитой асосчиси Мао ҳақидаги муҳим маълумотлар акс этган ҳужжатлар АҚШ ҳудудида қолади
17:49 / 01.04.2026
Хитой ва Покистон Яқин Шарқдаги урушни тугатиш режасини таклиф қилди
20:32 / 31.03.2026
Хитой қандай қилиб коллектив Ғарбни ўзига қарам қилиб қўйди?
18:27 / 31.03.2026