Ўзбекистон | 16:57 / 13.10.2016
10487
2 дақиқада ўқилади

14 октябрь Ўзбекистонда ёғингарчилик кузатилмайди

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 14 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5-7, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 1-6, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5-10,  кундузи 13-18  даража илиқ бўлади. 

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 10-15, кундузи 19-24 даража илиқ бўлади.     

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид