Меркель қасамёд келтирди
Германияда тўртинчи марта канцлерга айланган Ангела Меркель бундестагда қасамёд келтирди. Аввалроқ ГФР президенти Франк-Вальтер Штайнмайер уни Германия парламентида сайланганидан сўнг лавозимига тасдиқлаганди.
"Мен ўз кучимни немис халқига бағишлаш, унинг фаровонлигини ошириш, уни зиёнлардан ҳимоя қилиш, Асосий қонун ва федерация қонунларига риоя этиш ҳамда қўриқлаш, ўз лавозимимни чин кўнгилдан бажариш ҳамда ҳар бир инсонга нисбатан адолатли муносабатда бўлишга қасамёд келтираман", - дея айтиб ўтди Меркель.
Бундестагда Меркель номзоди бўйича эрталабки махфий овоз беришда 692 депутат иштирок этди, тўрт бюллетень ҳақиқий эмас, деб топилди. Меркель учун 364 депутат ўз овозини берди. Шу билан бирга, унинг қайта сайланиши учун минимум даража 355 овозга тенг эди. Ушбу чақирувдаги Бундестагга 709 депутат кирди.
Мавзуга оид
12:03 / 14.07.2023
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти сифатида қасамёд қилди
23:02 / 01.12.2022
Шолц Бундесверда ўқ-дори танқислиги юзага келганини тан олди
07:20 / 30.11.2022
Германия Украинага 65 миллион евро ва генераторлар ажратади
12:03 / 26.11.2022