Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Новосибирск парламенти уй ҳайвонларига ҳуриш ва миёвлашни тақиқлади
Фото: Getty Images
Россиянинг Новосибирск вилояти қонунчилик мажлиси депутатлари биринчи ўқишда уй ҳайвонларига тунги вақтда баланд овозда ҳуриш, миёвлаш ва вовиллашни тақиқлади. Бу ҳақда «Интерфакс» агентлиги хабар қилмоқда.
Қонун уй ҳайвонлари эгаларига «тунги сокинликни ва фуқароларнинг тинчини бузадиган ва шовқин соладиган жониворга нисбатан чора кўриш» мажбуриятини юклайди.
Депутат Евгений Смишляевнинг айтишича, бу қонун ит ва мушук эгаларига тегишлидир.
Шунга кўра, унинг қайд этишича, «хуриллаш, қичқириш (хўроз) ва ғақиллаш мумкин».
Мавзуга оид
22:26 / 19.02.2026
Россияда ишлаётган мигрантлар учун қўшимча тўловлар жорий этилиши мумкин
20:31 / 19.02.2026
Ўзбекистон Россияга узум етказиб бериш бўйича Хитойни ортда қолдирди
14:31 / 19.02.2026
Мерц Путин билан муносабатлар нормаллашишини «деярли истисно этди»
12:08 / 19.02.2026