Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоккей бўйича АҚШ терма жамоаси 1980 йилдан буён илк бор Олимпиадада олтин медални қўлга киритди
Канада ва АҚШ Олимпиада финалида учинчи бор тўқнаш келишди. АҚШ жамоаси илгари икки марта Олимпиада олтин медалини қўлга киритган. Финландия хоккейчилари словакияликларни 6:1 ҳисобида енгиб, бронза медалларига эга чиқишди.
Фото: Reuters
Хоккей бўйича АҚШ терма жамоаси Италияда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида Канада терма жамоасини овертаймда 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.
Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди. Овертаймда Жек Хюз америкаликларга ғалаба келтирди.
Финландия хоккейчилари словакияликларни 6:1 ҳисобида енгиб, бронза медалларига эга чиқишди.
Канада ва АҚШ Олимпиада финалида учинчи бор тўқнаш келишди. АҚШ жамоаси илгари икки марта Олимпиада олтин медалини қўлга киритган (1960 ва 1980 йилларда).
Канада термаси Олимпиада ўйинлари хоккей мусобақаларида ўн марта ғолиб бўлган. Жамоа сўнгги марта 2014 йилда олтин медалга сазовор бўлган.