Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Хорижлик фуқаро Ўзбекистондаги далада автомат ишлатди
Kun.uz таҳририятига ҳарбий бўлмаган шахс кўчада жанговар автоматдан ўқ узаётгани акс этган видео келиб тушди. Ушбу ҳолат Тошкент вилоятининг Қибрай туманида содир бўлгани айтилмоқда. Вилоят ИИБ текширув бошлади.
Фото: Kun.uz
Хорижий давлат фуқароси Ўзбекистон ҳудудида, очиқ осмон остида АК-74 русумли жанговар қуролни эмин-эркин ишлатди. Kun.uz таҳририятига ҳарбий бўлмаган ушбу шахс кўчада жанговор автоматдан ўқ узаётгани акс этган видео келиб тушди.
Талаффузидан у хитойлик эканини билиш мумкин. Видеони «Кевин Кэ» никли фойдаланувчи Хитойдаги WeChat ижтимоий тармоғига жойлаган. Постда видео «Янгийўл шаҳрида олингани» ҳақида белги қўйилган.
Видеода ушбу шахс очиқ ҳудудда туриб, нишон сифатида қўйилган елим идишларга ўқ узаётгани акс этган. Унинг ҳаракатларини видеога олиб турган шахс ҳам хитой тилида гапирган, ўқ узувчи «2 юанлик минерал сувга» теккизгани, «портлагани», «энг кичик кола шишасини ургани» ҳақида гапирган.
Ўқ отиш жойи суғориладиган экин даласи бўлган.
Унинг қўлидаги қурол оптик мўлжалга олиш қурилмаси (прицел) билан жиҳозланган АК-74 русумли жанговор автомат бўлиши мумкин.
Kun.uz ушбу видеони Тошкент вилояти ИИБга тақдим этди. Бошқарма матбуот котиби Бобур Тўлагановнинг маълум қилишича, видеода кўринган шахслар Тошкент вилояти, Қибрай тумани маҳалласида рўйхатга олинган ва айни пайтда Фарғона вилоятида яшайди.
«Қуролнинг манбаси, унинг олинган жойига аниқлик киритиляпти», дея маълум қилди ИИВ расмийси.
Маълумот учун, «Қурол тўғрисида»ги қонунга кўра, жанговар қуролни ва унинг ўқ-дориларини олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш фақат махсус органлар ва ҳарбий тузилмалар томонидан амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятида Хитой фуқаролари 2000 сўмлик банкнотани ёқиб, унинг оловида тамаки тутатгани акс этган видео кенг тарқалганди. Кейинроқ уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-3-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд қарорига кўра, ҳар бирига БҲМнинг 100 баравари (41 млн 200 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган. Шунингдек, иш берувчи томонидан улар билан тузилган меҳнат шартномаси бир томонлама бекор қилинганди.
Мавзуга оид
16:32 / 24.12.2025
Хорижликлар ўзбек сўмини ёқиб, оловида тамаки тутатди
11:43 / 03.12.2025
Қибрай туманида филтрсиз ишлаётган иссиқхоналар аниқланди
15:38 / 13.08.2025
Қибрайда дарахтлар аҳоли кўз ўнгида кесиб ташланди (видео)
10:57 / 28.07.2025