Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош мия ўсмаларига оид 10 саволга ACIBADEM клиникаси профессорининг жавоблари
Мия – инсон организми фаолиятини назорат қилувчи ўта муҳим аъзо ҳисобланади. Унда пайдо бўлган ҳар қандай паталогик жараён – ҳатто хавфсиз ўсмалар ҳам бемор ҳаётига, саломатлигига салбий таъсир қилади. Бош мия ўсмаларини даволаш, айниқса оператив усул жуда мураккаб жараён, кўп ҳолларда ўсмага етиб бориш учун соғлом тўқималарга ҳам зарар етади ва бу ўз навбатида қатор аъзолар фаолиятига таъсир ўтказмай қолмайди.
ACIBADEM клиникасида бош мия ўсмаларига қарши ўзига хос даво услублари танланган бўлиб, уларни қўллаш орқали соғлом тўқималарга зарар етказилмаган ҳолда паталогияга учраган ҳужайралар йўқ қилинади.
ACIBADEM клиникаси профессори, Gamma Knife бўлими мудири Корай Оздуман бош мия саратонининг турли шаклларини даволаш борасида улкан тажрибага эга.
АҚШ, Япония каби давлатлардаги кўп йиллик фаолияти натижасида бундай мураккаб хасталикка чалинган кўплаб беморларни даволашни яхши ўзлаштирган шифокор ҳозирги кунда Туркияда ўз ишини давом эттирмоқда. Мутахассис мавзуга оид энг муҳим саволларга жавоб беради.
Бош мияда қандай турдаги ўсмалар энг кўп учрайди?
Биз аниқлаётган ўсмаларнинг учдан икки қисми хавфсиз бўлиб, хавфли ўсмалардан фарқли равишда секин ўсади ва ён-атрофдаги тўқималарга жиддий зарар етказмайди. Бош мия саратонига келсак, бу ўсма тури диагностика ва даволаш нуқтаи назаридан жуда мураккаб касалликлар тоифасига киради.
Бош мия ўсмаларининг пайдо бўлиш сабаблари нимада?
Бу борада қатор назариялар бор. Бугунги кунда фанга фақат бир сабаб маълум – радиоактив нурланиш. Кўп ҳолларда бош мия ўсмаларига уран конларига яқин ҳудудларда яшовчилар ва шундай конларда ишловчилар, Чернобыль сингари ҳудудларда маълум муддат бўлганлар чалинишади. Аммо бу сабаблардан бири холос. Атроф муҳитнинг ифлосланиши каби яна қатор омиллар ҳам кўрсатилади, бироқ улар узил-кесил исботини топмаган.

Бош мия ўсмалари пайдо бўлиш хавфини генетик жиҳатдан аниқлаш имкониятини берадиган синамалар мавжудми?
Бугунги кунда бундай касалликлар пайдо бўлишини аниқ кўрсатиб берадиган синамалар мавжуд эмас. Тўғри, айрим генетик таҳлилларга кўра қайсидир инсон бундай касалликларга чалиниши эҳтимоли юқори эканлигини тахмин қилиш мумкин. Бироқ бу бир тахминлигича қолади, касалликка чалиниш аниқ факт эканлигини билдирмайди.
Бошқа онкологик касалликлар, масалан сут бези раки, ўпка, йўғон ичак раки каби касалликлар билан солиштирилганда бош мия ўсмалари нисбатан кам учрайди.
Бош мия ўсмаларининг асосий симптомлари қанақа?
Симптомлар уч гуруҳга бўлинади. Биринчиси бош мия ички босими ошиши билан боғлиқ. Бош суяги ҳар тарафлама ёпиқ, ҳар қандай янги ўсма мияга умумий босим беради ва бу ҳолат кучли оғриқ, кўнгил айниши, қайт қилиш, кўриш бузилиши каби белгиларни юзага келтиради.
Иккинчи гуруҳ – чекланган ўсмалар. Улар миянинг организм функцияларини мувофиқлаштирувчи бўлимларига босим қилади ва фаолиятига салбий таъсир қилади. Масалан, бош мия ўсмаси ҳаракатланиш бузилишига олиб келиши мумкин.
Учинчиси – эпилепсия. Бош мия пўстлоқ қисмида ривожланган ўсмалар салбий таъсири натижасида эпилептик хуружлар пайдо бўлиши мумкин.

Мигрень ва бош мия ўсмалари бир бирига боғлиқми?
Қайсидир жиҳатдан боғлиқ. Мигрень бош мия қон томирлари фаолиятининг бузилиши натижасида пайдо бўлади. Лекин бундай оғриқли ҳиссиётларни ўсмалар ва аневризмалар ҳам келтириб чиқариши мумкин. Сабабларни аниқлаш ва диагноз қўйиш учун МРТ текширувларидан ўтиш лозим.
Бош мия ўсмаларини даволашнинг замонавий усуллари ҳақида маълумот берсангиз.
Биринчи навбатда шифокор беморнинг шикоятларини тинглаши ва вазиятга баҳо бериши лозим. Шундан сўнг неврологик текширувлар, магнит резонанс тадқиқот каби усуллар билан ўсманинг тури, жойлашган жойи, ўсиш тезлиги каби хусусиятларини аниқлаш мумкин. Шунга кўра қарор қабул қилиниб, келгуси даволаш режаси ишлаб чиқилади.

Даволашнинг қандай илғор усуллари мавжуд?
Юқоридаги айтганимдек, бундай касалликлар диагностикасида магнит-резонанс тадқиқотлар ўтказилади ва улар жуда мураккаб диагностик дастурларга эга. Операциялар жараёнида ҳам УТТ, МРТ, эндоскопия сингари услублардан фойдаланишда давом этамиз ва улар ёрдамида ўсманинг аниқ визуализацияси ҳамда нейронавигацияси аниқланади. Бу эса ўз навбатида жарроҳлик амалиёти муваффақиятини таъминлайди.
Турли технологиялар билан нур терапияси ҳам ўтказамиз. Биринчиси – бу Gamma Knife юқори аниқликни таъминлайди. У ўсманинг қатор турларида жуда самарали, аммо мия тўқималарига тарқалиб кетган вазиятларда қўлланмайди. Бундай ҳолатларда Truebeam ёки фракцион нур терапияси услубидан фойдаланилади. Унда ўсма тури ва ҳажмига кўра маълум муддатда берилувчи нур дозалари белгиланади. Айтиш жоизки, бу технологияларнинг барчаси такомиллаштириб борилмоқда.
Бу касалликда даволаниш самараси қай даражада юқори?
Ҳаммаси ўсманинг турига боғлиқ. Хавфсиз ўсмаларда операциядан сўнг тўлиқ соғайиб кетиш мумкин. Лекин хавфсиз ўсмалар операция қилиб олиш мумкин бўлмаган жойларда жойлашган бўлса, Gamma Knife ёрдамга келади. Ўсма натижасида мия тўқималари чуқур зарарланган бўлса, бу анча мураккаб даволаниш жараёнини талаб қилади ва комплекс усуллар – операция, нур терапияси ва кимё терапиялари кабилар қўлланилади.

Касаллик қайталаниши эҳтимоли қай даражада?
Бундай эҳтимол мавжуд. Шунинг учун беморларга мунтазам равишда шифокор кўригида бўлиш ва МРТ текширувидан ўтиб туриш тавсия қилинади.
Бу касалликка чалинмаслик йўллари борми?
Соҳа шифокорлари бир хулосага келганлар – ўсмага чалинган беморларнинг омадлари келмаган ва шундай синовга дучор бўлганлар. Касалликнинг олдини олиш учун соғликни назорат қилиб бориш, шифокорлар кўригидан ўтиб туриш зарур. Касаллик эрта аниқланиб, даволаниш дастлабки босқичлардаёқ бошланган кўплаб беморлар бутунлай соғайиб кетадилар.
Туркиядаги Acıbadem клиникаларида даволанишга оид барча қизиқтирган саволлар бўйича Acıbadem клиникаларининг Тошкентдаги ваколатхонасига мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли мавзеси, 19 уй.
Телефон: (+99895) 144 54 45
Шунингдек, расмий сайт орқали барча керакли маълумотларга эга бўлишингиз мумкин: www.acibadem.com.ru
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:00 / 09.09.2019
Болаларда кўз касалликлари ва уларни даволашнинг замонавий усуллари
13:00 / 06.08.2019
Саратон ҳужайралари жиддий назорат остида!
09:00 / 03.06.2019
Томотерапия ACIBADEMда хатарли ўсимталарни даволашнинг янгича йўналишларини очмоқда
09:00 / 06.05.2019