Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буэнос-Айресда яна бир бор Ўзбекистон мадҳияси янгради, медаллар сони 10 тага етди
Фото: Анвар Ильясов
Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда ўсмирлар Олимпиадаси баҳслари давом этмоқда. Мусобақанинг 7-кунида Ўзбекистоннинг икки спортчиси делегация жамғармасини медаллар билан бойитди.
Дастлаб оғир атлетика баҳсларида Долера Давронова бронза медалини қўлга киритди. +63кг вазн тоифаси вакиласи даст кўтаришда 92 кг., силтаб кўтаришда эса 125кг. тошни ўзига бўйсундирди. Умумий ҳисобда эса 217 кг натижа кўрсатган Давронова шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Шундан сўнг байдарка ва каноэ бўйича яккамалик баҳсларида Гулбаҳор Файзиева барча рақибларини ортда қолдиришга муваффақ бўлди. У мусобақада давомида Янги Зеландия, Белорусь, Қозоғистон вакилаларидан устун келиб, финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи чиқишда венгриялик спортчини мағлубиятга учратди ва олтин медаль билан Ўзбекистон мадҳиясининг Буэнос-Айрес ареналарида учинчи марта янграшига сабаб бўлди.
Спорт курашларида -49 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шоҳида Аҳмедова совриндорлар қаторидан жой олди. Аҳмедова мусобақа давомида Қозоғистон, Венесуэла, АҚШ, Белорусь мамлакатлари вакилларини мағлубиятга учратиб финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи жангда эса у швециялик рақибасига имкониятни бой берди қўйди ва якунда кумуш медаль билан кифояланди.
Еттинчи кунги баҳсларда делегация ҳисобидаги медаллар сони 10 тага етди – жамғармада 3 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медаллари мавжуд. 1 та олтин ва 1 та бронза медаллари микст баҳсларида қўлга киритилган.
Мусобақалар 18 октябрга қадар давом этади.
Мавзуга оид
10:39 / 22.10.2018
Ўсмирлар Олимпиадасида иштирок этиб қайтган Ўзбекистон делегацияси тантанали равишда кутиб олинди
16:40 / 19.10.2018
Ўсмирлар Олимпиадаси якунлари. Энг кўп медални Ўзбекистон қайси спорт турларида қўлга киритди?
08:13 / 19.10.2018
Ўсмирлар Олимпия ўйинлари: Ўзбекистон 206 мамлакат ичида 13-ўринни эгаллади
22:09 / 18.10.2018