«Қонун бор, уни бузганлик учун жавобгарлик йўқ» — Кушербаев журналистлар ҳимояси бўйича қонундаги камчилик ҳақида
Депутат Расул Кушербаев 23 сентябрь куни «Ўзбекистонда журналистларнинг ҳуқуқий ҳимояси: муаммо ва ечимлар» мавзуида ўтган давра суҳбатида журналистлар ҳимоясига оид қонунларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланмагани соҳада кўплаб муаммоларни келтириб чиқараётганини таъкидлади.
«Баъзи ҳолатларда журналистларнинг камераларини синдириб ташлашганини кўрдик. Қаергадир журналистларни киритишмайди ёки ортидан қувиб юришганини ҳам кўрдик. Бу жуда уятли ва кулгили ҳолатлар. Журналистни касб фаолиятига нисбатан нотўғри муносабат бўляпти. Ҳамма, жамоатчилик буни кўрди, билди. Лекин шунинг натижаси нима бўлди? Қандай ҳуқуқий оқибатга олиб келди? Жавоб йўқ.
Афсуски, биз журналистлар ҳимоясига доир қонунни қабул қилган бўлсак ҳам, уни бузганлик учун жавобгарлик масаласини қабул қилмаганмиз. Мана бизни энг катта муаммомиз», – деди Кушербаев.
Депутатга кўра, аввалги чақириқдаги парламент депутатлари бу масалада бир неча бор ҳаракат қилиб кўришган. Лекин “айрим идоралар” буни хоҳламаган.
«Тўғриси, бунга биз уринганмиз. Буни мен очиқ айтаман. Мен ўтган чақириқдаги депутатлигимда шу масалани бир неча марта кўтариб чиқдим. Ҳаракат қилдик, лекин айрим идоралар буни хоҳлашмади.
Депутатга халақит берадиган нарса нима? У тайёрлаётган қонун лойиҳаларини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиб чиқиши керак.
Мен қайсидир вазирлик билан жиққа мушт бўлсам-да, эртасига ундан тайёрлаган қонунимга қўл қўйиб беришни илтимос қилсам. Бу бизга халақит беради. Қонунни ҳукумат олиб кирса тезроқ ўтиши мумкин ёки бош поркуратура. Президентда ҳам ташаббус билдириш ҳуқуқи бор.
Бизга тўсиқ бўлаётгани манфаатлар тўқнашуви. Бир қатор идоралар борки, уларнинг розилигини олишимиз керак. Улар розилик бермаса, қонунни киритолмаймиз.
Ҳозир депутатлар қонун ташаббус қилганда бошқа идоралар розилигини олмаса ҳам бўладиган тизим таклиф қиляпмиз. Лойиҳани тайёрлаб қўйганмиз.
Хўш, бу масалада хорижий тажриба қандай деган савол туғилиши мумкин. Хорижда, жумладан, бизга яқин давлатларда ҳам журналистни таъқиб қилганлик учун, фаолиятига тўсиқлик қилингани учун жавобгарлик бор.
Ўзи умуман сўз эркинлиги билан боғлиқ қонунлар сиёсий характерга эга бўлади. Бирор жойига ўзгартириш киритмоқчи бўлсак, биринчи навбатда халқаро ташкилотларнинг танқидига учраймиз. Бу жуда нозик ва сиёсий курсни белгилаб бериши мумкин.
Мен шунинг тарафдориманки, журналистлар ҳимояси тўғрисида қонун қабул қилдикми, Жиноят кодексида уни бузганлик учун ҳам жазо белгилаб қўйишимиз керак.
Биз йил охирига қадар ўзимиздаги ва шу пайтга қадар тайёрланган бошқа лойиҳаларни бирлаштириб муҳокамага олиб кирамиз. Балки, юқори даражалардан ҳам «олиб киринглар» деган топшириқ бўлиб қолар. Бунда ишимиз янада енгиллашади», – деди у.
Расул Кушербаев, шунингдек, журналистларни ҳам бу мавзуни кўпроқ ёритишга ва масъуллар эътиборини шу мавзуга тортишга чақирди.
«Мен ОАВ вакилларига ҳам мурожаат қилмоқчиман. Сизлар ҳам бу масалаларни олиб чиқинглар, талаб қилинглар. Буни қайта-қайта эслатавериш керак», – деди депутат.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия АҚШдан музлатилган активлари ҳисобидан Boeing самолётларини сотишни сўради — Bloomberg
Жаҳон | 19:24
-
NYT: АҚШ 30 га яқин дипломатик миссияларини ёпишни режалаштирмоқда
Жаҳон | 19:10
-
Texnomart ва EТТБ: тараққиёт ва трансформациянинг янги уфқлари
Жамият | 19:00
-
Билл Гейтс сунъий интеллект баъзи касб эгаларини ишсиз қолдиришини башорат қилди
Жаҳон | 18:39
Мавзуга оид

14:01 / 06.03.2025
WizzAir Ўзбекистонга амалга оширадиган рейсларида ўзбек тилида ҳам хизмат кўрсатади

10:41 / 05.03.2025
Коррупция муаммосини жамоатчиликка олиб чиқишда ОАВнинг ўрни ортмоқда — президент

21:07 / 23.02.2025
“Танқидлар оғриғини ичга ютавериб, хасталик орттирдим” – журналист Нозима Воҳидова билан суҳбат

19:36 / 22.02.2025