Ўзбекистонда бир кунда 30дан ортиқ шаҳар ва туманларда ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари ишдан олинди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 19 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида қониқарсиз фаолият кўрсатган ҳоким ёрдамчилари ва ҳоким ўринбосарлари ҳақида маълумот берилди.
Қайд этилишича, барча инфратузилмаси ва молиявий имкониятлари мавжуд бўла туриб, республика бўйича 12 та шаҳар ҳамда Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ва Самарқанднинг 2 тадан туманидаги аксарият ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти қониқарсиз деб топилган.
Шу муносабат билан:
- Нукус, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Термиз, Гулистон, Фарғона, Марғилон, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод шаҳарлари;
- Учтепа, Мирзо Улуғбек, Тошкент, Қибрай, Бўстонлиқ ва Ургут туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарларини ишдан олишга кўрсатма берилган.
Тажрибали мутахассисларни жалб қилиб, ушбу шаҳар ва туманлар ҳоким ёрдамчиларини тўхтовсиз ўқитиш, йўналишлар бериб бориш, яхши-яхши тажрибаларни ўргатиб бориш кераклиги таъкидланган.
Ўтган 3 ой ичида ҳар бир маҳалланинг ихтисослашуви аниқлаб олингани, энди ушбу маҳаллаларни ихтисослашуви бўйича қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилиши қайд этилган.
Бундан олдинроқ худди шу видеоселекторда Бекобод, Оққўрғон, Косонсой, Нишон, Избоскан, Қўрғонтепа, Шовот, Тўрткўл, Томди, Тўрақўрғон, Қумқўрғон, Фарғона туманлари, Навоий, Каттақўрғон шаҳарлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ишдан олингани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
13:18 / 13.08.2024
Солиқ қўмитаси йирик корхоналарнинг маҳаллий бюджетга тўловларини ҳисобга олиш тартибини жорий қилади
18:00 / 12.08.2024
Қувватидан тўлиқ фойдаланилмаётган ўқув бинолари ёшларни ўқитиш шарти билан тадбиркорларга ижарага берилади
17:13 / 12.08.2024
Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича топшириқлар берилди
16:34 / 12.08.2024