Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google симсиз роутерини Google Wi-Fi савдосини бошлади
Google компанияси ихчам Google Wi-Fi роутерининг савдосини бошлади. Қурилманинг ўзига хос жиҳати, икки ёки ундан ортиқ роутерларни ягона симсиз тармоққа улаш имконияти мавжудлигидир. Уни 129 доллар эвазига буюртма қилиш мумкин.
Бир дона роутер 140 метр квадрат майдонни қоплай олади. Уч дона Google Wi-Fi эса 420 метр квадрат майдонга интернет сигналларини етказиб бера олади.
Бундан ташқари, Google Wi-Fi Network Assist технологиясидан фойдаланади, у фойдаланувчиларга ўзига энг яқин кириш нуқтасидан интернетга уланиш имконини беради. Тармоқ мобил илова ёрдамида бошқарилади.
Бир дона роутер 129 долларга баҳолангани ҳолда, учтасини 229 доллар эвазига харид қилиш мумкин. Уни Amazon, Google Store ва Best Buy тармоқларида буюртма бериш мумкин.
Мавзуга оид
09:45 / 09.05.2026
Wi-Fi роутер «ўлаётганини» ва янгисини сотиб олиш зарурлигини қандай билиш мумкин?
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
22:10 / 05.04.2026
Эронда интернет ўчирилиши бўйича жаҳон рекорди қайд этилди
15:41 / 13.03.2026