Ўзбекистонликларга Канадада ишлаш имкони яратилиши мумкин
Бандлик вазири Беҳзод Мусаев Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси Алам Хемсон билан ўзбекистонликларни Канада меҳнат бозорига жалб қилиш бўйича музокара ўтказди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ҳамда Канаданинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алам Хемсон ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда Канада билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзбекистонлик фуқароларни Канада меҳнат бозорига жалб қилиш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича музокаралар олиб борилган.
«Икки давлатнинг хусусий рекрутинг компаниялари ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш, фуқароларни Канадага юбориш ва виза олиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Канада Ўзбекистонда виза маркази очишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Меҳнат миграциясини диверсификация қилиш бўйича сўнгги бир ҳафтадаги бошқа янгиликлар:
Мавзуга оид
15:53 / 07.01.2025
Трамп яна Канадага АҚШ билан бирлашишни таклиф қилди
21:50 / 06.01.2025
Канада бош вазири Жастин Трюдо истеъфога чиқишини эълон қилди
17:26 / 06.01.2025
Россиянинг Воронеж областида мигрантларга яна бир неча соҳада ишлаш тақиқланди
16:57 / 01.01.2025