Жамият | 22:54 / 01.06.2018
30984
2 дақиқада ўқилади

Самолёт бадбўй ҳид таратган йўловчи сабаб фавқулодда қўнишни амалга оширди

Нидерландиядан Испаниянинг Гран-Канария оролига парвоз қилаётган Transavia авиакомпанияси самолёти Португалиянинг Фару аэропортида мажбурий қўнишни амалга оширди. Mirror нашрида келтирилишича, бунга йўловчилардан биридан таралган кучли бадбўй ҳид сабаб бўлган. 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, эркак йўловчидан гўёки бир неча ҳафтадан бери ювинмагандек ҳид таралган. Экипаж йўловчини самолёт ҳожатхонасига изоляция қилишга ҳаракат қилган, бироқ бу кутилган натижани бермаган ва учувчи яқин орадаги аэропортга қўнишни амалга оширишга қарор қилган, у ерда эркакни тиббиёт ходимлари кутиб олишган.

Transavia Airlines Боинг-737 самолётининг фавқулодда қўнишни амалга оширгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. "Самолёт тиббий характердаги сабаблар туфайли мажбурий қўнишни амалга оширди, бироқ йўловчилардан биридан ҳақиқатда ёқимсиз ҳид таралган", - деди компания вакили.

Бу йил бошидан буён рўй берган иккинчи шундай ҳолат. 18 февраль куни Дубайдан Амстердамга парвозни амалга ошираётган самолёт йўловчидан бадбўй ҳид таралгани боис Венада қўнишга мажбур бўлган. 

Тайёрлаган:  Лола Раҳманбаева

Мавзуга оид