Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббиётга ажратилган маблағ жойларга борганда ўзлаштириб юборилмоқда — президент соҳадаги асосий муаммо ҳақида
Тиббиёт соҳасига бағишланган видеоселекторда республикадан ажратилаётган маблағлар тўғри сарфланмаётганини танқид қилинди.
Аҳоли жон бошига дори-дармон учун ажратилаётган маблағ уч бараварга кўпайтирилади. Бу ҳақда тиббиёт йўналишидаги вазифалар ижросига бағишлаб ўтказилган видеоселекторда маълум қилинди.
Бирламчи тиббиёт муассасаларини дори ва тиббиёт воситалари билан қўшимча таъминлашга жорий йил инвестиция лойиҳаларини оптимизацияси ҳисобидан 165 миллиард сўм ажратилади.
Президент Шавкат Мирзиёев бу борада тиббиётдаги коррупцияга қарши кескин кураш олиб бориш лозимлигини таъкидлаган.
«Биз бюджетдан тиббий хизмат учун пул ажратяпмиз, аммо бу маблағ жойларга борганда коррупция туфайли ўзлаштирилиб кетяпти. Нима учун шу муаммони ҳал қила олмаяпмиз?
Ахир пахта деган оёғимизга кишан бўлиб турган нарсадан қутулдик-ку, мажбурий меҳнатни йўқ қилдик. Нима учун тиббиёт ҳам тартибга олинмаяпти?» дея давлат раҳбарининг сўзларини келтиради Kun.uz мухбири.
Таъкидланишича, бир ҳафта муддат ичида инвестиция лойиҳаларини мақбуллаштириш ҳисобига ҳар бир вилоят кесимида иқтисод қилинадиган маблағлар аниқланади.
Бунинг эвазига, бирламчи тиббиёт муассасаларида аҳоли жон бошига дори-дармон учун ажратилаётган маблағ 3 бараварга кўпаяди (5 мингдан 15 минг сўмга).
Мавзуга оид
17:40 / 27.01.2026
Тошкентда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича «пойтахт намунаси» жорий этилади
16:33 / 27.01.2026
«Наркотик учун ойига ўртача 20−25 млн сўм сарфлаяпти» – президент ёшлар орасидаги гиёҳвандлик муаммоси ҳақида
13:38 / 27.01.2026
Ички ишлар вазири ўринбосари Зуфар Қурбонов танқидга учради
13:20 / 27.01.2026