Жамият | 14:49 / 01.08.2024
4635
1 дақиқада ўқилади

Андижонда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди

“Нексия-2” ҳайдовчиси асосий йўлдан келаётган юк машинасини ўтказиб юбормасдан бурилган. Оқибатда юк машинаси “Нексия-2” билан тўқнашган.

Андижон вилояти Балиқчи туманида содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса бугун, 1 август куни содир бўлган.

61 ёшли Т.А. “Нексия-2” машинасини Балиқчи тумани маркази томонидан бошқариб келиб чорраҳада асосий йўлдан келаётган “Зил-130” юк машинасини ўтказиб юбормаган ва чап тарафга кескин бурилган.

Шунда “Зил-130” ҳайдовчиси тормоз босишга улгурмасдан “Нексия-2” билан тўқнашган. Оқибатда оғир тан жароҳатлари олган “Нексия-2” ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан, Балиқчи тумани ИИБ Тергов бўлими ходимлари томонидан терговга қадар дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид