Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзагротехсаноатхолдинг» тугатилади - Президент қарори
Давлат активларини бошқариш агентлигининг "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамиятини тугатиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.
Фото: Ўзагротехсаноатхолдинг
Президент “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарини бошқариш тизимини янада мақбуллаштириш ва такомиллаштириш мақсадида қабул қилинди.
Қарор билан Давлат активларини бошқариш агентлигининг "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамиятини тугатиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.
"Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамиятини тугатиш комиссияси тузилди.
Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖни тугатиш бўйича "Йўл харитаси"ни тасдиқлайди ва унинг бажарилишини таъминлайди.
Белгиланишича, "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ корхоналари учун имтиёзлар ва преференциялар (қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бундан мустасно) бериш бўйича илгари қабул қилинган қонун ҳужжатлари ўз кучини президент ва ҳукуматининг тегишли ҳужжатлари билан белгиланган муддат тугагунга қадар сақлаб қолади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги бир ой муддатда манфаатдор идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026