Қонунчилик палатасига 4та «Ласетти-2» автомобили сотиб олинади. Бунга 430 млн сўм сарфланади
Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Хўжалик фаолияти бошқармаси Автохўжалиги моддий-техник базасини янада такомиллаштириш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадидаги фармойиши қабул қилинди.
Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2019 йил 25 мартдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси аппаратининг янгиланган тузилмаси тасдиқланган, у ўз ичига қайта ташкил этилган бошқармалар ва бўлимларни қамраб олади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг транспорт таъминоти ва хизмат кўрсатилиши Вазирлар Маҳкамаси Хўжалик фаолияти бошқармаси Автохўжалиги томонидан амалга оширилади.
Фармойиш билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Молия вазирлигининг Вазирлар Маҳкамаси Хўжалик фаолияти бошқармаси Автохўжалигига қўшимча 4 дона «Ласетти-2» автомобилини ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди. Улар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси аппаратига белгиланган тартибда бириктирилади.
Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси захира фондидан автомобилларни сотиб олиш бўйича харажатларни қоплаш учун 430 млн сўм ажратади.
Мавзуга оид
14:13 / 21.11.2024
Акмал Саидов Шавкат Мирзиёевга: “Янги Ўзбекистон парламентининг меъмори ким дейишса, сизни айтардим”
17:59 / 20.11.2024
Президент норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари жамоатчилик билан муҳокама қилинмаётганига эътироз билдирди
11:07 / 20.11.2024
Президент халқнинг талаб ва эҳтиёжлари тобора ўсиб бораётган соҳаларни маълум қилди
10:57 / 20.11.2024