Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат органлари ахборот тизимлари мажбурий тартибда киберхавфсизлик экспертизасидан ўтказилади
Фото: Flickr / Dennis Skley
“Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.
Кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш давлатнинг киберхавфсизлигини таъминлашда устувор ҳисобланади.
Киберхавфсизлик соҳасидаги ягона давлат сиёсатини президент белгилайди. Давлат хавфсизлик хизмати киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органидир.
Давлат органлари ва ташкилотлари киберхавфсизликни таъминлаш мақсадида ваколатли давлат органидан кибертаҳдидлар, дастурий таъминотдаги, ускуналар ва технологиялардаги заифликлар тўғрисидаги ахборотни олиш ҳуқуқига эга.
Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ҳамда ресурслари маълумотларининг сақланишини таъминлаш маълумотларнинг захира нусхаларини яратиш йўли билан амалга оширилади, уларнинг сақланиш муддати охирги 3 ойдан кам бўлмаслиги керак.
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертиза мажбурий тартибда ёки киберхавфсизлик субъектларининг ташаббусига кўра амалга оширилади.
Қуйидагилар киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилиши лозим:
- давлат органларининг ахборот ресурслари;
- давлат органларининг ахборот тизимлари;
- муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимлари.
Экспертиза ўтказиш тартиби ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари ҳамда ресурсларининг киберхавфсизлигини таъминлаш учун қўлланиладиган аппарат, аппарат-дастурий ва дастурий воситалар мажбурий тартибда сертификатлаштирилиши лозим.
Ахборот тизимлари ва ресурсларида аниқланган заифликлар, кибертаҳдидлар, киберҳужумлар ҳамда бошқа бузғунчилик ҳаракатлари тўғрисидаги, шунингдек ахборотлаштириш объектлари ҳақидаги ахборот уларни ҳимоя қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилганидан кейин киберхавфсизлик субъектининг рухсати билан ошкор қилиниши мумкин.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Мавзуга оид
12:46 / 26.12.2025
ИИВ: янги йил “совғалари” орқали Telegram’да фишинг ва зарарли ҳаволалар кўпаймоқда
14:57 / 25.12.2025
ЙҲХХ йўллардаги камералардан шахсий маълумотлар сизиб чиққанини рад этди
08:50 / 10.11.2025
Интернетда 600 нафар фуқарони алдаган гуруҳ қўлга олинди: 1 млрд сўмдан ортиқ пул ўзлаштирилган
09:17 / 08.11.2025