Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 мартдан бошлаб лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг 22 тури бекор қилинади
Президент фармонига кўра, 2024 йил 1 мартдан 7 та турдаги рухсатномалар тўлиқ бекор қилинади, 12 турдагиси бирлаштириш йўли билан бекор қилинади, 3 турдагиси эса хабар бериш тартиби билан алмаштирилади. Хусусан, турагентлик фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш мумкин бўлади.
Фото: Shutterstock
«Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2024 йил 1 мартдан лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг қуйидаги 22 тури бекор қилинади:
1. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга бериш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор;
2. Суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиб олиш;
3. Божхона ташувчиларининг реестрига киритиш;
4. Турар жойни ижарага беришнинг Ягона электрон реестрига киритиш;
5. Автотранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома;
6. Офтальмология тиббий буюмларининг чакана реализацияси (оптика) бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома;
7. Маданий бойликларни реализация қилиш бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома;
8. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолият учун лицензия;
9. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият учун лицензия;
10. Ўзбекистон ҳудуди ва унинг айрим қисмларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун лицензия;
11. Ўзбекистон минтақалари ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун лицензия;
12. Аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун лицензия;
13. Аҳоли пунктлари ҳудудларини қуриш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун лицензия;
14. Пиротехника буюмларини йўқ қилиш учун лицензия;
15. Пиротехника буюмларини утилизация қилиш учун лицензия;
16. Экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома;
17. Махсус турдаги товарлар экспорти ва импорти учун лицензия;
18. Автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисида гувоҳнома;
19. Автомобиль транспортида оғир ва катта ҳажмли ёки хавфли юкларни ташиш учун рухсатнома (хулоса);
20. Туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензия (турагентлик фаолияти) («Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти бундан мустасно);
21. Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолияти учун лицензия (объектларнинг мураккаблик тоифалари классификатори бўйича I тоифасига мансуб лойиҳалар);
22. Юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотларининг реестрига киритиш тўғрисида ариза.
Шунингдек, 2024 йил 1 мартдан:
- лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга қўлланган жарима суммаси миқдорининг 50 фоизи 15 кун ичида, 70 фоизи 30 кун ичида ихтиёрий равишда тўланганда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилади;
- лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш жараёнида видео алоқа воситалари ёрдамида талабгорларнинг лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар талаб ва шартларига мувофиқлигини масофадан туриб баҳолаш тартиби жорий этилади;
- тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишда унинг почта манзили сифатида муассиснинг турар жойини кўрсатишга рухсат берилади.
Туроператорлар учун фавқулодда ҳолатлар юзага келганда хавфни мажбурий суғурта қилиш тартибини жорий қилиш орқали “чиқиш туризми” йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун 15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш бекор қилинади.
2024 йил 1 мартдан 2025 йил 1 январгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида рентген ускунасидан фойдаланиш ва ветеринария лаборатория-диагностика ишларини амалга ошириш фаолиятларини бошлаш учун уч ойгача ўтиш ва мослашиш даврини белгилайдиган “Бизнесга лицензиясиз кириш” махсус режими жорий этилади.
Мавзуга оид
11:13 / 17.11.2025
ЯТТларнинг фирма номига эга бўла бўлишига рухсат берилади
17:25 / 27.10.2025
Қурилиш қоидаларини бузгани учун «Dream House Design» МЧЖнинг лицензияси бекор қилинди
09:03 / 16.10.2025
Айрим хусусий клиникалар лицензиясиз хизматлар кўрсатаётгани аниқланди
20:55 / 29.08.2025