Олмаотада автобус йўловчи ва ҳайдовчи ўртасидаги можаро туфайли одамларни уриб юборди
Тергов маълумотларига кўра, йўловчилардан бири ҳайдовчи аёлни урган, у эса ҳушини йўқотган.
Олмаотада йўловчи автобуси бекатда турган одамларни уриб юборди, оқибатда уч киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олиб шифохонага ётқизилди. Дастлабки маълумотларга кўра, бунга йўловчилардан бири ҳайдовчи аёлни ургани сабаб бўлган.
Полициянинг қайд қилишича, 22 декабр куни кечқурун 47-йўналишдаги автобусда йўловчи ва ҳайдовчи аёл ўртасида можаро келиб чиққан. Оқибатда, йўловчи ҳайдовчи аёлни урган, у эса ҳушидан кетган. Шунда автобус бошқарувдан чиқиб, тўртта автомобил билан тўқнашган. Шунингдек, бекатдаги бошқа йўловчиларни уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида уч одам ҳалок бўлгани, бир қанча йўловчилар, жумладан ҳайдовчи аёл ҳам жароҳат олгани айтилмоқда.
Автобусда жанжал кўтарган эркак қўлга олинган. Унга нисбатан «безорилик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган ва тергов изоляторига жойлаштирилган.
Шунингдек, «Транспорт воситасини бошқаришда йўл ҳаракати қоидаларини бузиш оқибатида икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, экспертиза тайинланган.
Мавзуга оид
15:52 / 25.10.2024
Малайзияда аёл касал эрига 6 йил ғамхўрлик қилди, аммо эркак соғайгач, уни ташлаб кетди
22:56 / 09.08.2024
Қозоғистон ИИВ собиқ раҳбарига 5 йил муддатга шартли қамоқ жазоси тайинланди
20:56 / 11.06.2024
Қозоғистонда президент қароргоҳига ҳужум қилганлар турли муддатга қамалди
13:32 / 10.06.2024