Ўзбекистон | 12:43 / 17.06.2017
29230
1 дақиқада ўқилади

Адлия вазири ўринбосари ИИВда янги лавозимга тайинланди 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, полковник Қаршиев Ҳамдам Алиқулович – Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлиги таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Бунга қадар Қаршиев Ҳамдам Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари - Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаменти директори вазифасида ишлаб келаётганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид