Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг Exeed автомобиллари Ўзбекистон бозорига киради
Биринчи автомобиллар март ойида сотувга чиқарилади.
Фото: Exeed
Exeed компанияси ва Ўзбекистоннинг Asaka Motors компанияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланганидан сўнг, Exeed Ўзбекистон бозорига кирганини расман эълон қилди. Бу ҳақда iXBT хабар берди.
Exeed Хитойнинг Chery компанияси бренди бўлиб, 2017 йилда премиум синфидаги автомобиллар учун махсус ташкил қилинган.
Ўзбекистонда Exeed автомобилларини баҳордаёқ харид қилиш мумкин бўлади, кейинчалик ушбу автомобилларни ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштириш режалаштирилмоқда.
«Янги автомобилларни етказиб бериш 2023 йил март ойида бошланади. Унга Exeed VX йўлтанламаси, замонавий TXL ва ёшлар учун мўлжалланган LX моделлари киради. Ҳашаматли автомобилларни ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштириш борасида биз келажакка умид билан қараймиз, чунки бу чора-тадбирлар Ўзбекистон автомобил саноатини янги босқичга кўтаришга хизмат қилади», деди Asaka Motors бош директори Рустам Бекчанов.
Пресс-релизда айтилишича, мамлакатда автомобил ишлаб чиқаришни ташкил этиш «мижозлар учун автомобиллар нархини сезиларли даражада пасайтиради».
Баҳорда Тошкентда иккита автосалон очилади, Самарқанд, Навоий ва Фарғонада ҳам автосалонлар очилади, уларда дастлаб Хитойда ишлаб чиқарилган автомобиллар сотилади.
«Exeed фалсафаси - ўз-ўзини доимий такомиллаштиришдир. Exeed автомобиллари энди расман Ўзбекистонда, Exeed автомобилларини Марказий Осиёдаги муҳим бозорда расман тақдим этилишидан мамнунмиз», дейилади компания хабарида.
Exeed автомобилларининг Ўзбекистондаги нархи қандай бўлиши хабарда келтирилмаган. Маълумот ўрнида келтирадиган бўлсак, Россияда Exeed VX модели тахминан 58 минг доллар, TXL модели 47 минг доллар, LX модели 40 минг долларга сотилмоқда.
Мавзуга оид
21:42 / 21.12.2025
Ўзбекистонда 9 ойда энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида туғилган
22:17 / 17.12.2025
Ўзбекистон дунёда сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган мамлакатлар қаторига кирди
19:32 / 15.12.2025
Киши бошига табиий бойликлар: Саудияда 1 млн, Россияда 520 минг доллар. Ўзбекистонда-чи?
18:58 / 14.12.2025