Шавкат Мирзиёев Россия билан ҳамкорликда кам қувватли АЭС қурилиши ҳақида гапирди
“Агар биз Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичига чиқиш истиқболлари ҳақида ўйласак, катта миқдордаги уран захираларига эга ва уни учинчи давлатларга экспорт қилаётган мамлакатимиз учун бу лойиҳа ҳаётий аҳамиятга эга”, – деди Ўзбекистон президенти.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан Кўксаройда бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича брифингда энергетика соҳасидаги стратегик ҳамкорликни кучайтириш ҳақида гапириб ўтди.
Ўтган йили Россия табиий газини Ўзбекистонга етказиб бериш бошланган эди. Бугунги музокаралар давомида газ, нефт ва нефт маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмини ошириш, инфратузилмани модернизация қилиш ва маҳаллий корхоналар негизида углеводородларни чуқур қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф доирасида Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияси қурилиши бўйича лойиҳани амалга ошириш тўғрисида битим имзоланди.
“Дунёдаги деярли барча етакчи давлатлар ўз энергетик хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини атом энергетикаси ҳисобига таъминламоқда. Агар биз Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичига чиқиш истиқболлари ҳақида ўйласак, катта миқдордаги уран захираларига эга ва уни учинчи давлатларга экспорт қилаётган мамлакатимиз учун бу лойиҳа ҳаётий аҳамиятга эга”, – деди президент Шавкат Мирзиёев.
Аввалроқ Россия ҳукумати Ўзбекистонда 2,4 GW қувватли йирик атом электр станцияси билан бирга, ҳар бирининг қуввати 55 MWгача бўлган 6 та реактордан иборат кичик АЭС ҳам қурмоқчи экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:50 / 17.11.2024
Берлинда Россия мухолифати томонидан уюштирилган урушга қарши марш бўлиб ўтди
14:56 / 17.11.2024
Ижросини 11 йил кутган “ҳукм”: 18 ёшли чечен қизни зўрлаб ўлдирган россиялик зобит тақдири ҳақида
22:10 / 16.11.2024
Абхазияда тўполон: маҳаллий аҳоли Россия билан келишувдан норози
20:17 / 16.11.2024