Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва давлат ташрифи билан Тошкентга келган Россия Федерацияси президенти Владимир Путин музокаралардан кейин қўшма баёнот имзолади.

Давлат раҳбарлари ҳузурида муҳим икки томонлама битимларни алмашиш маросими бўлиб ўтди. Жумладан, булар:

  • Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳамкорлигининг устувор йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси;
  • Ўзбекистон Республикасига метрология соҳасида техник кўмак кўрсатиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
  • Биргаликда кино ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
  • Аҳолининг санитария-эпидемиологик фаровонлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги ўртасида илмий технологиялар соҳасида қўшма танловлар ўтказиш тўғрисида битим;
  • Балиқчилик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;
  • 2024–2026 йилларга мўлжалланган маданият соҳасида ҳамкорлик дастури;
  • 2025–2026 йилларга мўлжалланган туристлар оқимини ошириш бўйича ҳамкорлик дастури;
  • Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ўртасида товар айирбошлашни кўпайтириш мақсадида саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси;
  • Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ўртасида 2024–2030 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятининг асосий йўналишлари режаси;
  • Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги ҳамда Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати ўртасида фитосанитария соҳасида рақамли ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида 2024–2025 йилларга мўлжалланган карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси;