Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Бош Ассамблеяси Фаластинни тўлақонли аъзо сифатида тан олишни қўллаб-қувватлади
Бош Ассамблея Фаластинни БМТ тўлақонли аъзоси сифатида тан олишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Аммо якуний қарор БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан қабул қилиниши керак.
Фото: Reuters
БМТ Бош Ассамблеяси Фаластин давлатининг ташкилотга тўлақонли аъзо бўлиш ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги резолюцияни ёқлаб овоз берди. Бу ҳақда Reuters ёзди.
Резолюцияни 143 та давлат ёқлаб чиқди, 9 таси (АҚШ ва Исроил билан бирга) қарши чиқди, яна 25 та давлат бетараф қолди.
Резолюция БМТ Хавфсизлик Кенгашидан Фаластиннинг ташкилотга тўлақонли аъзо сифатида киришини қўллаб-қувватлашга чақиради.
Номзод давлат БМТ тўлақонли аъзоси бўлиши учун аввало Хавфсизлик Кенгаши тегишли резолюцияни овозларнинг учдан икки қисми билан қабул қилиши керак. Кейин бу қарор, шунингдек, овозларнинг учдан икки қисми билан - Бош Ассамблея томонидан қўллаб-қувватланиши лозим.
2024 йил апрел ойида БМТ Хавфсизлик Кенгаши Фаластиннинг ташкилотга аъзо бўлиши бўйича резолюцияни қабул қилмади. Шу вақтда 12 давлат резолюцияга қарши овоз берди, иккитаси (Буюк Британия ва Швейцария) бетараф қолди, аммо Қўшма Штатлар ҳужжатга вето қўйди.
Бош Ассамблея томонидан қабул қилинган ҳужжат Фаластинга бир қатор процессуал ҳуқуқларни ҳам беради – мамлакат Яқин Шарқ мавзулари бўйича йиғилишларда ўзини маърузачилар рўйхатига киритиши, бир гуруҳ давлатлар номидан тузатишлар киритиш ва процессуал таклифлар киритиши мумкин бўлади. Бундан ташқари, Фаластин Бош Ассамблея мажлислар залидан доимий жой олади.
Фаластин айни дамда БМТда кузатувчи давлат мақомига эга. Мамлакат бу мақомни 2012 йилда олган.
Мавзуга оид
07:30 / 10.12.2025
БМТ прогнози: дунё аҳолиси ўсиши Африка ва Шимолий Америкага силжийди
17:48 / 09.12.2025
Исроил полицияси БМТ ташкилотининг Шарқий Қуддусдаги биносига бостириб кирди
11:55 / 08.12.2025
ҲАМАС қатор шартлар бажарилса, қурол ташлашга тайёрлигини билдирди
02:11 / 08.12.2025