Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали мустақил олийгоҳга айлантирилади – Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев кейинги 5 йилда Хоразм вилоятида амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар билан таништирди.
Президент маълум қилишича, 200 нафар туғма юрак нуқсони бор болалар юқори технологик операцияга муҳтож. Уларни бепул даволаш йўлга қўйилиб, бунга 25 миллиард сўм йўналтирилади. Мураккаб жарроҳлик операцияларини Кардиология марказининг Хоразм филиалида ўтказиш учун, 3 миллион доллар ажратилади.
“Келгуси икки йилда, 19 та маҳаллада оилавий шифокорлик пунктлари ҳамда Урганч ва Хива шаҳарларида 4 та оилавий поликлиника фаолияти йўлга қўйилади.
Шу билан бирга, эрта ўлимнинг асосий сабаби бўлган қон босими ва диабет касалликларини даволаш учун, аҳолига энг зарур дори воситалари бепул етказилади.
Сурункали нафас ва ошқозон-ичак касалликларини оилавий шифокор пунктларида даволаш йўлга қўйилади. Буйрак касалликларини эрта аниқлаш мақсадида, барча бирламчи тиббиёт муассасалари экспресс-тест воситалари билан таъминланади.
Онкологик касалликларни эрта аниқлаш учун, 45 ёшдан ошган 180 минг аёл ҳар йили скрининг текширувидан ўтказилади. Вилоятда 2 та туманлараро перинатал марказлар ташкил этилади.
Шунингдек, ҳар йили 420 минг нафар болалар ва ҳомиладор аёллар витаминлар билан бепул таъминланади.
Ҳазорасп, Гурлан ва Хивада урология, травматология, офталмология, ЛОР йўналишлари бўйича, Янгиариқ, Шовот, Қўшкўпирда кардиология, неврология, эндокринология йўналишлари бўйича, Хонқа, Боғот, Янгибозор ва Урганч туманларида болалар учун гематология, неврология ва буйрак касалликлари бўлинмалари ташкил қилинади. Хива шаҳри, Тупроққалъа, Ҳазорасп, Гурлан, Янгибозор, Янгиариқ, Шовот, Қўшкўпир, Хонқа, Урганч ва Хива туманлари тиббиёт бирлашмалари лапароскопик ускуналар билан таъминланиб, каминвазив операциялар ўтказиш йўлга қўйилади.
Иккинчидан, аҳолига юқори технологик тиббий хизматлар кўрсатиш кўлами кенгайтирилади. Бундан ташқари, Гурлан ва Ҳазораспда туманлараро ўткир қон-томир касалликлари марказлари ва гемодиализ хизмати ташкил этилади.
Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали мустақил олийгоҳга айлантирилади. Олийгоҳ ҳудудида Нейрохирургия марказининг филиали ташкил этилади.
Лекин бир нарсадан мен норозиман – талабаларга диплом беряпмиз, аммо муносиб кадр тайёрламаяпмиз. Чунки бир гап бор, “инженер техникани ўлдиради, тажрибасиз шифокор эса қўпол бўлсада, одамни ўлдиради”. Энди дипломни шунчаки бермай, талабалардан камида 1 йил амалиёт ўташини йўлга қўйишимиз зарур. Шу синовдан ўтгани ҳақиқий шифокор бўлиб етишади. Ўта олмагани, демак шунчаки ҳавас учун кирган. У халқ дардига даво бўла олмайди. Мен ўзим ҳам талабалигимда ҳайдовчи бўлиб ишлаганман, 48 рубль маош олганман. Бу ҳам ўзига яраша тажриба бўлган мен учун”, – деди президент.
Мавзуга оид
09:23 / 28.04.2026
«Урганч-1» сув кўтарувчи насос станцияси янгиланади – Саида Мирзиёева
21:46 / 27.04.2026
Саида Мирзиёева Хоразмда президент қарорлари ижросини ўрганди
10:15 / 17.04.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинди
11:00 / 02.04.2026