Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда инновацион пиллахона билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифини Термиз туманидаги «Inter Silk Pro» қўшма корхонасига қарашли пиллахона билан танишишдан бошлади. Бу ерда Хитой технологияси асосида инновацион усулда пилла етиштирилиб, қайта ишлаш тармоқларига етказиб берилмоқда, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Шу ернинг ўзида вилоятда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, иссиқхоналар, анорзорлар, ёнғоқзорлар, интенсив боғ ва токзорлар, коврак ва писта плантациялари, балиқчилик ва паррандачилик комплекслари ташкил этиш, ер ўлчашда учувчисиз авиация тизимидан фойдаланиш каби лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Давлат раҳбари мазкур лойиҳалар юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Мавзуга оид
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
10:02 / 19.10.2024
Сурхондарёда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 1 400 тонна кўмир талон-торож қилинди
07:40 / 18.10.2024