Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўксаройда олий даражадаги музокаралар бошланди
Фото: Президент матбуот маркази
Кўксаройда Афғонистон Ислом Республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғанини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғанининг тор доирадаги музокаралари бошланди.
Мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб мавзулари кўриб чиқилди. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар, хусусан, терроризм, экстремизм ва наркотрафикка қарши курашиш, Марказий Осиёда хавфсизликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.
Қайд этилишича, музокаралар дўстона ва амалий руҳда ўтмоқда.
Мавзуга оид
10:15 / 17.04.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинди
21:04 / 09.04.2026
Афғон қозонлари ичига яширилган 190 килограммдан ортиқ наркотик модда тўхтатиб қолинди
08:34 / 07.04.2026
Кобулда Марказий Осиё ва Афғонистон илк мулоқоти ўтказилди
00:22 / 06.04.2026