Ўзбекистон | 08:10 / 25.10.2024
6127
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда 1 туп тутни кесган фуқаро 75 млн сўм тўлайдиган бўлди

Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Тойлоқ туман бўлими томонидан навбатдаги назорат рейд тадбирлари ўтказилди. 

Фото: Экология вазирлиги

Экология вазирлиги хабарига кўра, рейд давомида туманнинг “Хўжаюз” МФЙ ҳудудида фуқаро У.З. томонидан тегишли рухсатларсиз соғлом 1 туп тут дарахти кесиб ташланганлиги маълум бўлди. Натижада табиатга 71 млн 250 минг сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жиноят кодексининг 79-моддаси (дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

У БҲМнинг 10 баравари — 3 миллион 750 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Ҳуқуқбузар қилмиши учун жами 75 миллион сўм тўлайдиган бўлди.

Мавзуга оид