Ўзбекистон | 13:10 / 24.01.2020
24804
1 дақиқада ўқилади

Президент мурожаатномасида тиббиёт ходимларига зўравонлик ҳолатларини қоралади

Фото: KUN.UZ

Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган, шифокорларга нисбатан бўлаётган зўравонлик ҳолатларига эътибор қаратди.

«Шифокорларимизнинг жамиятимиздаги ўрни ва мақомини кучайтириш, худди ўқитувчиларники каби тиббиёт ходимларининг ҳам обрўсини кўтаришимиз, уларга муносабатни ўзгартиришимиз керак.

Ижтимоий тармоқларда уларга нисбатан бўлаётган зўравонликларни кўриб қоламиз. Бу бизнинг менталитетимизга умуман тўғри келмайдиган ҳолат, буни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

Шунинг учун шифокорларнинг мақомини, обрўсини оширимиз шарт.  Худди ўқитувчиларга қилганимиз каби шифокорларга ҳам муносиб меҳнат шароити яратиш учун амалий ишлар қилишимиз лозим», деб таъкидлади президент.

Маълумот учун, сўнгги бир ой ичида Сирдарёда тез тиббий хизмат ходимига тажовуз қилинди, Наманганда бемор қариндошининг тажовузи оқибатида шифокор кўриш қобилиятини тўлиқ йўқотди, Сурхондарёда эса ҳамшира беморнинг бувиси томонидан калтакланди.

Мавзуга оид