Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир ойлик ҳарбий хизматга тўлов тўланган бўлиб, фуқаро хизматга яроқсиз деб топилса пул қайтариладими?
Фото: KUN.UZ
Қонунчиликка мувофиқ, пул бадалларини тўлаган, бироқ ҳарбий йиғинлардан ўтмаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчисига тўланган маблағлар, агарда у ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганда ва унга тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан 27 ёшгача I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги берилган ҳолатда қайтариб берилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали ёзмоқда.
Бунда ушбу шахс ТМЭК хулосаси ва Махсус ҳисоб рақамига бадаллар ўтказиш тартиби тўғрисидаги томонларнинг имзолари қўйилган шартноманинг нусхасини илова қилган ҳолда (ҳарбий ҳисобга қўйилган жойидаги) мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг номига тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида (тўланган пул суммасини кўрсатган ҳолда) ариза беради.
Мудофаа ишлари бўлими, мудофаа ишлари бошқармасидан Махсус ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушгандан сўнг (пул маблағини келиб тушиши билан боғлиқ таомиллар 9 иш кунида амалга оширилади) уч кун муддатда пул маблағларини қандай тартибда тўланган бўлса шу шаклда қайтариб беради (нақд тўлаган бўлса нақд шаклда, пул ўтказилган бўлса пул маблағларини тегишли ҳисоб рақамга ўтказилади).
Мавзуга оид
08:34 / 16.04.2026
Сурхондарёда мансабдорнинг пул талаб қилиш режаси фош этилди
21:47 / 06.04.2026
Ҳарбий хизматчилар учун олийгоҳга ўқишга кириб, масофавий таълим олиш имконияти яратилади
19:05 / 31.03.2026
Талаба қизларга ҳарбий тайёргарликдан ўтиш ҳуқуқи кафолатланиши мумкин
15:42 / 16.03.2026