Ўзбекистон | 23:37 / 07.02.2023
26346
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Туркманистонга замонавий тез ёрдам машиналарини жўнатди

Дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланди. Туркманистон Ўзбекистонга суюлтирилган газ партиясини беғараз топширди.

Фото: Видеодан кадр

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги ҳамда яқин қардошлик ришталаридан келиб чиқиб, ўзаро ҳурмат белгиси сифатида икки мамлакат ўртасида дўстона ёрдам алмашилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Жумладан, Ўзбекистон Туркманистонга 20 та замонавий Volkswagen Caddy тез ёрдам машиналарини жўнатди. Туркманистондан Ўзбекистонга суюлтирилган газ партияси етказилди.

Тантанали тадбирлар Хоразм вилоятини Туркманистоннинг Дошўғиз вилояти билан боғлаб турувчи «Шовот» чегара божхона постида бўлиб ўтди.

Аввалроқ, Туркманистон Ўзбекистонга табиий газ етказиб беришда узилишлар бўлгани учун «компенсация» тариқасида суюлтирилган газ бериши, бу Туркманистон матбуотида «қўшни давлатга дўстона ва биродарлик ёрдами» сифатида тақдим этилгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид