Спорт | 10:09 / 02.04.2018
20763
2 дақиқада ўқилади

Тони Фергюсон узр сўради

Фото: UFC

Аралаш йўналиш (UFC) бўйича америкалик жангчи Тони Фергюсон Ҳабиб Нурмагомедовга қарши 7 апрель куни UFC 223 мусобақаси доирасида бўлиб ўтиши керак бўлган жанг бекор қилингани учун узр сўради.

«Мен қандай даражада афсусда эканим ҳамда ғазабланаётганимни сўз билан ифода этолмайман. 30 март куни UFC олдидаги медиа мажбуриятларимни бажардим, ҳамда студияда бўлиб турганимда мен билан маълум бир ҳодиса юз берди, шу сабабдан тиззамдан жароҳат олдим.

Менинг шифокорим ва UFC шифокори жангга чиқа олмаслигимни айтди, улардан бири эса жарроҳлик амалиёти кераклигини маълум қилди. Шунинг учун ҳозир мутахассислар билан гаплашишим ва ўз камаримни тезроқ ҳимоя қилишим учун қандай ҳаракатларни амалга оширишимни аниқлашим керак», - дея ёзган Фергюсон твиттердаги саҳифасида.

Шунингдек, у узр ҳам сўраган.

«Барча ишқибозлар, UFC, дўстларим, мураббийлар ва, энг асосийси, оилам олдида узр сўрамоқчиман», - дея қўшимча қилиб ўтди жангчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедов ва Фергюсон жанги бекор қилингани хабар берилганди.

Мавзуга оид