«Манчестер Сити» Ҳусанов трансферини эълон қилди
Абдуқодир АПЛдаги биринчи ўзбек футболчиси бўлди.

Фото: Manchester City FC
«Манчестер Сити» клуби ўзининг расмий саҳифаларида Абдуқодир Ҳусанов трансферини эълон қилди.
АПЛнинг амалдаги чемпиони ўзбекистонлик ҳимоячи билан 2029 йилгача шартнома тузди. Келишувни яна бир йилга узайтириш имконияти кўзда тутилган.
Аввалроқ Манчестер клуби 20 ёшли футболчи учун «Ланс»га 40 млн евро тўлаши хабар қилинганди. Бу қиймат бонуслар ҳисобига 50 млн еврога етиши ҳам мумкин.
Шу тариқа, Ҳусанов Англия Премер-лигасида ўйнайдиган биринчи ўзбек футболчисига айланди. Шунингдек, Абдуқодир ўзбек ўйинчилари орасида энг қиммат трансфер бўлди. Аввалги рекордчи 2021 йил «Женоа»дан «Рома»га 18 млн еврога ўтган Элдор Шомуродов эди.
Ҳусанов фаолиятини Ўзбекистоннинг «Бунёдкор» клуби академиясида бошлаган, аммо мураббийлар уни асосий жамоага қабул қилмаган. 2022 йилда у Беларуснинг «Энергетик-БГУ» клубига ўтган ва у ерда асосий таркиб футболчисига айланган.
2023 йилда Ҳусанов Ўзбекистон ёшлар жамоаси (U-20) билан Осиё кубогида ғолиб чиққан. У дунёнинг энг истиқболли ҳимоячилари рўйхатига киритилган. Кейинчалик у асосий миллий жамоа аъзосига айланди.
Ўша йили «Ланс» Ҳусановни 100 минг евро эвазига ўз сафига қўшиб олади. Дастлабки мавсумида у Франция чемпионатида 11 ўйинда майдонга тушади, шунингдек Чемпионлар лигасида икки ўйинда, жумладан, «Арсенал»га қарши баҳсда иштирок этган.
2024 йил ёзида французлар жамоасининг асосий марказий ҳимоячиси Кевин Дансо жароҳат олгач, Ҳусановда имконият пайдо бўлади ва «Ланс»нинг асосий таркиб футболчисига айланди. Унинг ишончли ўйинлари жамоага Лига 1 даги энг яхши ҳимоялардан бири бўлишга ёрдам берди (16 ўйинда клуб 15 та гол ўтказиб юборди, фақат ПСЖда камроқ — 14 та).
У эндиликда «Ланс» тарихидаги энг қиммат трансферга айланиб, АПЛга йўл олди.
Welcome, Abdukodir 👋 pic.twitter.com/Y6X88GB79O
— Manchester City (@ManCity) January 20, 2025
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил қамоқхоналарида минглаб фаластинлик маҳкумлар ўляпти - Абдулла ал-Зегарий
Жаҳон | 07:56
-
Эронда қум бўронлари сабаб 800 дан ортиқ одам шифохоналарга мурожаат қилди
Жаҳон | 04:48
-
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:12
-
Техас аҳолиси SpaceX шаҳрини ташкил этишни ёқлаб овоз берди
Жаҳон | 23:30 / 04.05.2025
Мавзуга оид

18:17 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар

10:00 / 01.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?

11:37 / 28.04.2025
«Сити» финалга чиқди, «Рома» ва Шомуродов «Интер»ни тўхтатди. Кун ўйинлари

07:53 / 23.04.2025