Англия: «Сити»нинг омади келди

Англия кубоги. Яримфинал
«Ноттингҳэм Форест» – «Манчестер Сити» 0:2
Голлар: Люис 2, Гвардиол 51.
«Ноттингҳэм Форест»: Селс, Эбботт (Соса 83), Миленкович, Мурилло, Тоффоло, Гиббс-Уайт, Домингес (Жота Силва 82), Данилу (Эланга 46), Андерсон (Сангаре 71), Вуд (Авонийи 71), Ҳадсон-Одои.
«Манчестер Сити»: Ортега, Нунес, Диаш, Гвардиол, О'Райли, Ковачич (Нико 89), Люис, Савинио (Фоден 81), Силва, Грилиш (Гундўған 71), Мармуш (Доку 81).
Огоҳлантиришлар: Гиббс-Уайт 65, Соса 90+3 – Грилиш 55, О'Райли 78, Ортега 87.

Англия Кубогининг иккинчи яримфинал ўйини «Ноттингҳэм» учун максимал даражада ноқулай сценарийда бошланди. Маълумки, «ўрмончилар» учун идеал вариант — ҳисобни очиб олиш бўлади. Аммо «Уэмбли»да 2-дақиқадаёқ «Манчестер Сити» ҳисобда олдинга чиқиб олди – 20 ёшли ҳимоячи Рико Люис ҳужумни жарима майдони чизиғидан йўллаган кучли зарбаси билан якунланди. «Форест» дарвозабони Селс – АПЛнинг бу мавсумида «қуруқ» ўйинлар сони бўйича етакчи, аммо бу ҳолатда унда жамоасини қутқариш имконияти умуман йўқ эди.

«Сити» ишончли ўйнашда давом этди, жамоанинг бошқа бир 20 ёшли тарбияланувчиси О'Райли эса бир неча ҳолатда Зиданнинг финтини ишлатишга ўзида журъат топди, унинг хавфли зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди. Биринчи бўлимда номинал мезбонлар вазиятлар кўп бўлмади, «Форест»да эса умуман йўқ эди – биринчи бўлимда бирорта ҳам зарба берилмади. Иккинчи бўлим эса «Форест»нинг чинакамига хавфли вазияти билан бошланди. Аммо Эланга қанотдан оширилган тўпни қулай вазиятда туриб тўғри тепа олмади.

«Сити» учун бу эпизод огоҳлик қўнғироғи эди. 50-дақиқада «шаҳарликлар» бир неча тўлқинда давом этган, узоқ чўзилган ҳужум уюштирди. Қайтарилган тўпга биринчи бўлиб Ковачич етиб келди, у дарҳол зарба берди, аммо тўп «Форест» ҳимоячиси қўлига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бу пеналти бўлиб кўринганди, аммо ҳакам вазиятни эътиборсиз қолдирди, VAR ҳам аралашмади. «Сити»га эса бурчак зарбаси ҳам етарли бўлди, Гвардиол барчадан баланд сакраб, бош билан дарвозани ишғол қилди – 2:0.

Иккинчи бўлим ўрталарида «Форест»да гол уриш учун бир неча вазият юзага келди, аммо Гиббс-Уайтнинг тўрт дақиқа ичида йўллаган икки зарбаси дарвоза тўсини ва устунига тегди. Кўп ўтмай Авонийининг зарбаси ҳам ўша устунга борди.