Россия Марказий банки олтинга ўзгармас нарх белгилади
Россия регулятори 2022 йил 28 мартдан 30 июнга қадар олтин учун ўзгармас нарх жорий қилди: 1 грамм учун 5000 рубль.
Россия Марказий банки кредит ташкилотларидан сотиб олинадиган олтин учун ўзгармас нарх белгилади.
«Қимматбаҳо металлар ички бозорида талаб ва таклиф мувозанатини таъминлаш мақсадида Россия Марказий банки жорий йилнинг 28 мартидан бошлаб кредит ташкилотларидан олтинни қатъий белгиланган нархда сотиб олади. 2022 йил 28 мартдан 30 июнга қадар нарх 1 грамм учун 5000 рублни ташкил қилади.
Белгиланган нарх даражаси олтиннинг барқарор таъминоти ва олтин қазиб олиш саноати узлуксиз ишлашини таъминлаш имконини беради. Кўзда тутилган муддатдан кейин олтин сотиб олиш баҳоси ички бозорда талаб ва таклиф балансини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилиши мумкин», дейилади Россия регулятори баёнотида.
Аввалроқ, Россия Марказий банки томонидан 10 мартдан 10 сентябрга қадар резидент юридик шахслар ва хусусий тадбиркорларга ўз ҳисобварақларидан 5 минг доллардан ортиқ миқдорда нақд валюта (доллар, иена, фунт стерлинг, евро) ечиб олишга чеклов жорий қилинганди. Шунингдек, иқтисодий санкциялар киритилгани сабабли мамлакатнинг суверен қарзи ва Марказий банки активлари ҳам чекловга тушган. Россия халқаро резервлардаги 643 млрд доллар маблағининг 150–200 млрд долларидан фойдаланиши мумкин.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024