Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Исроил билан можародан кейин кенг кўламли ҳарбий машғулотларни бошлади
«Барқарор куч 1404» деб номланган машғулотларда кемалар, авиация, қирғоқ ва денгиз ракета тизимлари, шунингдек, Ҳинд океани шимолий қисми ва Ўмон кўрфазидаги радиоэлектрон кураш бўлинмалари иштирок этмоқда.
Фото: AP
Эрон Исроил билан 12 кунлик урушдан сўнг, биринчи ҳарбий машғулотларни бошлади, деб хабар берди Euronews.
Эрон ҳарбийлари томонидан эълон қилинган видеоларда ҳарбий-денгиз кучлари кемалари Ўмон кўрфази ва Ҳинд океанидаги денгиз нишонларига ракеталар учираётганини кўриш мумкин. Sabalan ракета крейсери ва Ganaveh эсминеци Nasir қанотли ракеталарини учириб, нишонларга муваффақиятли зарба берди. Шунингдек, кемаларга қарши Qadir ракетаси синовдан ўтказилди.
«Барқарор куч 1404» деб номланган машғулотлар яқинда якунланган можаро фонида бўлиб ўтмоқда, унда Исроил Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, ядровий объектлар ва бошқа стратегик муҳим объектларга жиддий зарба берган эди.
Аниқлик киритилишича, манёврларда сувусти ва сувости кемалари, авиация, қирғоқ ва денгиз ракета тизимлари, шунингдек, Ҳинд океани шимолий қисми ва Ўмон кўрфазидаги радиоэлектрон кураш бўлинмалари иштирок этмоқда.
Эроннинг 18 мингга яқин ҳарбий-денгиз кучлари Бандар-Аббос портида жойлашган бўлиб, Ўмон кўрфази, Ҳинд океани ва Каспий денгизи ҳавзасини назорат қилади. Форс кўрфази Ҳурмуз бўғози билан биргаликда, одатда, ўз денгиз бўлинмаси билан Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси назорати остида бўлади.
Мудофаа вазири бригада генерали Азиз Носирзоданинг таъкидлашича, Эрон ўз қуролли кучларини душманнинг эҳтимолий тажовузкор ҳаракатларини самарали қайтаришга қодир янги ракеталар билан таъминлаган.
Мавзуга оид
21:51 / 26.12.2025
Исроил дунёда биринчи бўлиб Сомалиленд мустақиллигини тан олди
20:52 / 25.12.2025
Фаластинни парчалаш: Ғарбий соҳил харитаси қандай ўзгаряпти?
19:47 / 25.12.2025
Белгия Исроилга қарши геноцид иши бўйича халқаро судда очилган даъвога қўшилди
09:24 / 23.12.2025