Жамият | 16:50 / 15.05.2018
18343
1 дақиқада ўқилади

Сайхунободда отасини уриб-тепиб ўлдирган оқпадар қўлга олинди – ИИВ

Фото: KUN.UZ

Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида қотиллик юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, 14 май куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил 10 май куни Фидокорлар кўчасида яшовчи Х.Д. уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшаган отаси П.Д.нинг боши ва юзига уриб-тепиб жароҳат етказган. 

Натижада П.Д. касалхонага ётқизилиб кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Х.Д. қўлга олинган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид