Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Қодиров ўзбекистонликларни Россиядан кетишга чақирди
Депутат Хабаровскдаги воқеага муносабат билдириб, “вазият фақат ёмонлашиши”ни айтди. “Ақлингизни ишлатинг, Россиядан тезроқ кетинг! Ҳеч қандай даромад ота-оналар ва фарзандларингизнинг кўз ёшига арзимайди!” – дея мигрантларга мурожаат қилди Алишер Қодиров.
Фото: "Миллий тикланиш" партияси ахборот хизмати
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Миллий тикланиш” партияси раиси Алишер Қодиров Россиянинг Хабаровск шаҳрида ОМОН ходимлари Ўзбекистон фуқаросини калтаклаб ўлдиргани ҳақидаги хабарга муносабат билдириб, РФдаги ватандошларга мурожаат билан чиқди.
“Ишонинг, вазият ой сайин фақат ёмонлашади.
Рус махсус хизматлари марказий осиёликларни Россияда кутилаётган нотинчликларнинг фаол иштирокчиси сифатида тахмин қилмоқда, шу сабабли улардан келадиган фойдадан аллақачон кечиб бўлинган.
Ақлингизни ишлатинг, Россиядан тезроқ кетинг! Ҳеч қандай даромад ота-оналар ва фарзандларингизнинг кўз ёшига арзимайди!” – деб ёзди Қодиров ўз Telegram-каналида.
Аввалроқ Хабаровскдаги ҳолат юзасидан Ўзбекистон ТИВ Россия томонига нота йўллаган эди.
Мавзуга оид
09:10
Суд: ЮКОС собиқ акциядорлари Россиядан компенсация ундириши мумкин
09:07
Германияда автодилер ФСБ учун машиналар етказиб бергани учун 6 йилга қамалди
08:24
Зеленский Россиянинг 2026–2027 йиллар учун ҳужум режаларини очиқлади
17:49 / 02.03.2026