Ким ва қандай тартибда ҳарбий кафедрага қабул қилинади?

Фото: Norma.uz
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги қарори билан олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Қайд этилишича, резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлайдиган ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари ўз мақомига кўра, Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига тенглаштирилади. ОТМнинг кундузги бўлимида ўқиётган эркак талабалар, шунингдек тиббий ОТМ талабалари жинсидан қатъи назар ҳарбий тайёргарликдан ўтадилар. Ҳарбий тайёргарликка 27 ёшгача бўлган, саломатлиги бўйича ҳарбий хизматга яроқли ва саралаш танловидан ўтган талабалар жалб этилади.
Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ОТМ талабалари орасидан резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш қуйидагича ташкил этилади:
“Чақириққача ҳарбий таълим” йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлайдиган ҳарбий таълим факультетларида – 2 йил давомида, 2 ва 3-курсларда;
тиббий ОТМ ҳарбий кафедраларида – 2 йил давомида бир йил, 3 ва 4-курсда;
қолган ОТМ ҳарбий кафедраларида – бир йил, 3-курсда.
Талабалар ҳарбий тайёргарликдан ўтиш учун танлов асосида саралаб олинади:
“Чақириққача ҳарбий таълим” йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлайдиган ҳарбий таълим факультетларида – абитуриентларнинг ОТМга ўқишга киришида ўтказиладиган касбий (ижодий) имтиҳон давомида;
тиббий ОТМ ҳарбий кафедраларида – ОТМда таълим олишнинг иккинчи курси охирида саралаш танлови жараёнида;
қолган ОТМ ҳарбий кафедраларида – ОТМда иккинчи курс охирида саралаш танлови жараёнида.
Касбий (ижодий) имтиҳон топширишга Ўзбекистон фуқароси бўлган; шахсий аризаларига биноан (ОТМ ректори номига, ўзи ёзган) ихтиёрий равишда ҳарбий тайёргарликни ўташ истагини билдирган абитуриентларга рухсат берилади.
Саралаш танловига: Ўзбекистон фуқароси бўлган; шахсий аризаларига биноан (ОТМ ректори номига, ўзи ёзган) ихтиёрий равишда ҳарбий тайёргарликни ўташ истагини билдирган; саломатлиги бўйича ҳарбий хизматга яроқли талабаларга рухсат берилади.
Қуйидагилар ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида таълим олиш учун талабаларни саралаш танловининг асосий мезонлари ҳисобланади:
тиббий кўрик;
шахсий-руҳим ўрганиш;
ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражаси натижалари;
умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш;
чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш.
Талабаларнинг ҳарбий хизматга яроқлилигини текшириш бўйича тиббий кўрик ОТМ жойлашган жойдаги мудофаа ишлари бўйича бошқарманинг (бўлим) тиббий комиссиялари томонидан ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғининг сўровномасига биноан белгиланган тартибда ўтказилади. Алоҳида психологик ўрганиш Мудофаа вазирлиги руҳшунос мутахассислари томонидан тест ўтказиш орқали амалга оширилади. ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражасини баҳолаш натижаси ОТМдаги ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмасига қабул қилишдан олдинги ўқиш даврида тўпланган баллар йиғиндисидан ташкил топади. Талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлиги Мудофаа вазирлиги мутахассислари томонидан баҳоланади. Чақириққача бошланғич тайёргарлик бўйича билим даражаси тест ўтказиш усули ёрдамида баҳоланади.
Ҳарбий тайёргарлик
Талабалар ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмасига саралаш танлови натижалари бўйича қабул қилинади. ОТМ талабаларининг ҳарбий тайёргарлиги учун 528 соат, шу жумладан ОТМдаги аудитория машғулотлари учун 450 соат ва ўқув йиғинлари учун 78 соат вақт ажратилади. Машғулотлар ҳарбий таълим факультети бошлиғи томонидан ўрнатилган кун тартибига мувофиқ ҳарбий кун усулида ўтказилади. Бунда ўқув машғулотлари учун кунига 6-8 соат ажратилади. Ўқув йиғинларининг давомийлиги 15 календарь кунни ташкил қилади.
Ҳарбий тайёргарлик бўйича якуний давлат аттестациясини топширган ва бакалавриатнинг тўлиқ курсини муваффақиятли якунлаган талабаларга белгиланган тартибда “лейтенант” ҳарбий унвони берилади ва улар ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилади ёка резерв ёхуд захирага ўтказилади.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олимлар сунъий интеллектни имо-ишораларни танишга ўргатди
Фан-техника | 01:09
-
Осиё Кубоги U-17. Ўзбекистон БААни мағлуб этиб, яримфиналга йўл олди
Спорт | 00:18
-
Трамп космик тадқиқотлар бюджетини икки баробарга қисқартиришга қарор қилди
Жаҳон | 23:45 / 13.04.2025
-
NYT: Маск департаменти АҚШ бюджети харажатларини қисқартиришдаги ўз муваффақиятини ошириб кўрсатмоқда
Жаҳон | 23:25 / 13.04.2025
Мавзуга оид

15:20 / 05.03.2025
Ўзбекистонда андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низом тасдиқланди

07:34 / 25.07.2023
Ҳукумат давлат муассасалари тўғрисидаги низомни тасдиқлади

16:13 / 27.06.2023
ОАВни қўллаб-қувватлаш бўйича 5 та низом тасдиқланди

09:11 / 03.08.2022